Антарктидада қизил қор ёғди (фото)

0

Академик Вернадский номидаги украин антарктика станциясида қизил қор ёғди. Бу ҳақда Украина таълим ва фан вазирлиги Facebook саҳифасида хабар қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, қордаги бундай ранг «Chlamydomonas nivalis» (қорли хламидомонада) микроскопик сувўтларининг ўсиши билан боғлиқдир.

Бундай сувўтлар паст ҳароратдан қўқрмайди ва ҳаво исиши билан ўса бошлайди. Ҳозир Антрактидада ёз фаслидир.

Бундай ҳолатни яна Алп тоғларида ва Арктикада ҳам учратиш мумкин.

loading...