Дунёда илк бор: Люксембургда жамоат транспорти текин бўлади

0

Люксембург жамоат транспортидан фойдаланиш текин бўладиган илк давлатга айланишга тайёрланмоқда: 1 мартдан эътиборан мамлакатдаги барча поездлар, трамвайлар ва автобусларда йўловчилардан ҳақ олинмайди.

“Евроньюс” хабарида айтилишича, йўловчилар бу имкониятдан фақатгина мамлакат ичидаги жамоат транспортларида фойдаланиши мумкин, бунинг учун улар назорат пайтида шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатишлари кифоя. Бироқ хорижга бормоқчи бўлганлар ҳақ тўлашига тўғри келади.

Жамоат транспортини текин қилишдан асосий мақсад одамларни шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишдан воз кечишга ундашдир. Мазкур режанинг амалга оширилиши давлатга йилига 41 миллион еврога тушади.

Люксембургда атиги 600 минг киши яшайди, бироқ ҳар куни қўшни давлатлар: Франция, Бельгия ва Германиядан 200 мингдан ортиқ киши бу ерга ишлаш учун келади. Бунинг оқибатида йўлларда мунтазам равишда тирбандликлар кузатилади, ҳукумат ана шу ҳолатга барҳамбермоқчи.

azon.uz 

loading...