Қозоғистонда молиявий пирамида аниқланди — 9 киши халқаро қидирувга берилди

0

Қозоғистонда молиявий пирамида аниқланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси бошлиғи Санжар Адилов брифингда маълум қилди.

“Ҳозирда 22 та жимоий иш кўриб чиқилмоқда. Улардан учтаси молиявий пирамидадир: Ломбард 24, Эстейт Ломбард ҳамда Фойдали кредит”, — деди Санжар Адилов сешанба кунги брифингда.

Қозоғистон ИИВ маълумотларига кўра, етказилган зарар миқдори 5 млрд тенге (125 млрд сўм)ни ташкил этади. Зарар гумонланувчиларнинг мол-мулклари ҳисобидан қайтарилади.

Ҳозирда 9 нафар киши, жумладан 3 нафар пирамидалар асосчилари халқаро қидурувга берилган. 13 киши эса ҳибсга олинган.

loading...