Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди

0

Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ўринбосари Ирож Харирчининг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди. Бу ҳақда амалдорнинг ўзи сешанба куни маълум қилди.

«Менда коронавирус аниқланганини маълум қилмоқчиман. Кечадан буён иситмам чиқаётган эди, дастлабки таҳлил менда вирус борлигини кўрсатди», — дея вазир ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ИЛНА агентлиги. «Душанбадан бошлаб мен ўзимни ўзим изоляция қилдим», — дея қўшимча қилди у.

Амалдорнинг сўзларига кўра, «Эрон келгуси бир неча ҳафта ичида вирус устидан муқаррар ғалабага эришади». «Менинг аҳволим ёмон эмас, ҳаммаси яхши. Фақат иситма бор», — деди у.

Daryo.uz

loading...