Тошкентда тунги вақтда автомобиллар томига чиқиб, сакраб юрган эркак қўлга олинди

0

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Тошкентда автомобиллар томига чиқиб сакраб, аёлни урган эркакни қўлга олди.

Шу йил 13 феврал куни ижтимоий тармоқларда аёл Мирзо Улуғбек тумани Дархон кўчасида 10 ёшли ўғлини коляскада айлантириб юрганда 25-30 ёшлар атрофидаги номаълум эркак уни ургани ҳақида пост қолдирган эди.

Сўнгра ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари суриштирув олиб борганда ҳақиқатдан 34 ёшли аёлни ҳеч қандай сабасиз номаълум эркак ургани маълум бўлди.

ИИББнинг хабар қилишича 34 ёшли эркакнинг шахси аниқланган. Маълум бўлдики, тунгги вақтда у машиналар турар жойида қаровсиз қолдирилган автомобиллар устига чиқиб, сакраган. Ҳеч қандай сабабларсиз уларнинг эшигни тепган. Ходимлар уни Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасига олиб боришган ва ҳозирда эркак ўша ерда қолмоқда.

 

everyday.uz

loading...