Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 26 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

26 феврал куни мушкулотларни енгиб ўтишда буюк имкониятлар қаршингиздан чиқади. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда сизга аниқлик, сезгирлик ва сергаклик зарур бўлади. Шундагина омад сиз томонда бўлади. Ёлғиз бўлсангиз, бугун орзуингиздаги инсонни учратишингиз кутилади. Яқиндагина шахсий бизнесини очганлар кечқурун сафарга отланиши мумкин. Йўлингиз бехатар бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун ўзингиз учун дам олиш куни эълон қиладиган бўлиб турибсиз. Сизни ҳеч ким куч билан ҳам ишга юбора олмаслиги мумкин. Асосий ишларни уддалаб бўлгансиз. Демак, дам олишга ҳаққингиз бор. Пулингиз кам қолган бўлса, бировларни айбламанг ва шикоятдан ҳам сақланинг. Пул осмондан тушмайди. Уни ишлаб топишингиз керак. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳеч бўлмаса улар кайфиятингизга позитивлик ҳадя этишса ажаб эмас.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

26 февралда эрталабдан тушга қадар кўпчилик хайрия ишлари билан банд бўлиши кутилади. Лекин гап пулда эмас, қалбда. Ким ёрдамингизга муҳтож бўлса, уларнинг кўнглини олаверинг. Савоби албатта тегади. Ишхонадаги вазифаларни адо этишда панада бўла турганингиз маъқул. Ҳамкасблар қаршисида ўзингизни намойиш этишдан сақланинг. Сизни кўра олмас ҳамкасблар бор. Уларга баҳона керак. Сафарга отланиш, самолётда парвоз қилиш амалларини бошқа кунга қолдиринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун ҳар жабҳада ўзингиз мустақил тарзда тер тўкишингиз талаб этилади. Ҳеч кимдан ҳеч қанақанги ёрдам кутиб овора бўлманг. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Агар юрак уришингиз гоҳ тезлашиб, гоҳ секинлашаётган бўлса, бел қисмингизда оғриқлар кузатилса, албатта врачга учрашишингиз шарт. Уй шароитида бу муаммони бартараф этиб бўлмайди. Тоза ҳаводан кўпроқ нафас олишингиз ҳам саломатликни яхшилашда ёрдам бера олади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

26 феврал куни ёлғизлар тушга яқин бир инсон билан учрашиб гаплашишади. Бу инсон ўзингизга ҳам анчадан бери ёқарди. Фақат суҳбат учун жиддий баҳона бўлмаган. Бугун ўша баҳонани топа оласиз. Билинг, бу оила қуришингиз учун ягона имконият. Молияда муаммо кўндаланг бўлса, ташвиш чекманг. Барчаси ўткинчи. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда хаёлпарастликдан нари бўлинг. Айниқса, бу ҳужжатлар сизнинг моддий аҳволингизни яхшилаш билан боғлиқ бўлса, паришон қолишга ҳаққингиз йўқ.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Агар сизга бахт гормонлари камлик қилаётган бўлса, уларни ўзингиз қидириб топинг. Воқеа-ҳодисаларга оптимист назари билан боқишингиз сўралади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга отланади. Ниҳоят сиз идеалингиздаги инсон билан учрашиб, биргаликда сайр қилиш имконига эга чиқасиз. Оилада эса қариндошларнинг танбеҳларидан эҳтиётингизни қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳамиша ўз эҳтиётларини қилишлари керак.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

26 февралда янги ишга жойлашганлар сира қайғурмасдан иш бошлайверишлари керак. Тажрибангиз ёрдам беради. Уятга қолмайсиз. Янги ғоялар туғилса, дарҳол раҳбарларни бундан огоҳ этишингиз лозим бўлади. Савдо соҳасида тер тўкадиганлар ниҳоятда эътибор билан иш тутишлари тавсия этилади. Баъзилар кун давомида кичик йўқотишларга юз тутишлари мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда қатъиятлиликдан қочинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Иш масаласида бугун бир қатор фойдали таклифлар келиб тушади. Улардан бири реклама соҳаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар шу ишга қўл урсангиз, яхшигина даромад қилиб олардингиз. Сиздан фақат ақл ва тажрибага суянган ҳолда иш тутиш талаб қилинади холос. Кечки пайт яна иш бўйича ёши улуғ одамлар билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ташвиш чекманг, масала жанжалгача бориб етмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

26 феврал куни негадир тортинчоқлигингиз тутадими, танишувлар, мулоқотлар, муносабатларда оқсай бошлайсиз. Ҳамкасблар билан ҳам суҳбатларингиз қовуша қолмай хит қилади. Айримларга интеллект керак бўладиган ўйинларга берилиш фойда беради. Оилалилар эса кўча-кўйдаги хушомадлардан ўзларини олиб қочсинлар. Жуфтингиз сизга қаттиқ ишонади, севади, ҳурмат қилади. Бу жаннатни йўқотишга уринманг. Охири бахайр кечмаслиги мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Тадбиркорлар эрталабдан ҳамкорлар масаласида шубҳа-гумонларга бора бошлашлари мумкин. Лекин шубҳаланишдан олдин унинг илдизини аниқлаш керак. Илдизини эса ҳамкорлар билан очиқ суҳбат уюштирмай туриб аниқлай олмайсиз. Овқатланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Синалмаган таомларни ейишдан нари бўлинг. Муҳаббатда баъзилар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларда жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. Муаммони нари суриб, вазиятни ўз фойдангизга ишлатиш қўлингиздан келади. Ҳаракатингизни қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

26 февралда муҳаббат, меҳр ва шу кабиларни нари суриб астойдил иш билан шуғулланишингизга тўғри келади. Тадбиркорлар бир-биридан муҳим, янги ҳужжатларга имзо чекишлари зарур. Айрим ҳамкорлар билан муносабатларни узишингиз талаб этилади. Жуфтингиз билан орангизда муаммо бўлса, унга яна бир имкон беринг. Балки қисқа муддатга алоҳида яшаб кўрарсиз? Бу ҳам кўпинча бир-бирингизнинг қадрингизга етишингизга ёрдам беради.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун балиқ буржи остида туғилганлар молиявий масалани жонлантиришлари керак бўлади. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фақат ўзингизга ишонинг. Ижодкорларни бугун илҳом парилари йўқлаб келишмоқчи. Фойдаланиб қолинг. Ажаб эмаски, янги шедеврлар дунёга келса. Кечқурун овқатланиш режими ва меъёрларига кўз ташлаб олинг. Кейин эса тоза ҳаво сайрига чиқинг. Велосипедда сайр қилсангиз яна яхши.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...