ЯПОН ОЛИМЛАРИ ОҒРИҚНИ ҲИС ҚИЛА ОЛАДИГАН РОБОТ ТУРИНИ ЯРАТИШДИ…

0

 

Осаки университети олимларидан бири Минору Асада бир гуруҳ ҳамкасблари билан биргаликда навбатдаги ихтиро маҳсулини кенг омма эътиборига ҳавола этди. У оғриқни ҳис эта оладиган робот турини яратди. Шубҳасиз, роботга махсус ўтказгич ўрнатилган. Бунинг ёрдамида робот оғриқни ҳис эта олади, ўз муносабатини турли эмоционал ҳолатлар орқали етказади. Намойиш пайтида роботга турли кучга эга зарбалар йўлланди. У зарба кучига қараб афтини бужмайтирди, инқиллаб, кўзларини каппа-каппа очган ҳолда инқиллади, йиғлади. Аста тегиб ўтишган пайтда ёки қитиқлаб кўришганда кулди, жилмайди.

Олимларнинг айтишича, бундай роботлар келгусида беморларга дардкаш бўлади. Одамларга кўпроқ фойда келтиради. Улар яқин келажакда кексаларга, беморларга яқиндан ёрдам кўрсатади, уларни парвариш қилади. Фақат бу роботга бола қиёфаси берилгани ҳақида олимлар ҳеч нарса дейишмади.

 

loading...