Бизга туризм ҳақидаям телеканал керакми?

0

“Эҳтимол, Туризм-365 телеканалини очиш вақти келгандир, зеро ички туризм бугунги кунда талаб даражасида ўрганилмаган”, – деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон гидлари билан учрашувида.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси мулоқот самарали кечиши учун экскурсиячи гидларни ўйлантираётган масалалар, ўз ечимини кутаётган муаммоларни тинглади.

“Гидлардан илтимосимиз – сайёҳ билан ҳаракатланаётиб қаердадир камчилик ё муаммо кўрдингизми, дарҳол ушбу платформа орқали бизга матн, фото ёки аудио шаклида йўлланг. Сир эмаски, ҳудудларда кафе ва ресторанлар, санитария-гигиена шохобчалари ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар талайгина. Бундан ташқари, туристик хизмат кўрсатувчиларнинг муомаласи кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Бундай  камчиликлардан тезкор хабардор қилсангиз, биз тегишли давлат идоралари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрамиз. Шу тариқа мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этамиз”.

Таҳририятдан: Яна битта телеканал… Агар муаммо телеканал очиш билан ечилганда ҳар куни биттадан канал очилсаям майли эди. Аммо интернетда юртимизга келаётган сайёҳларнинг яратилган шарт-шароитларнинг ёмонлиги, қулайликларнинг паст даражада эканлиги ҳақида ёзилган мақолалари тўлиб кетди. Қаердадир ҳожатхонага турнақатор бўлиб турган европаликларни кўриб, булар иккинчи марта юртимизга келмаса керак, деган ўй кечди. Аввало, сайёҳларга шароитларни жаҳон стандартларига мос қилиб, кейин телеканал очсак ярашади.

sof.uz

loading...