Божхоначилар «шоколад»ни пуллашга уринган шахсни  қўлга олишди

0

Республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Т. Ғиждувон туманида шартли харидорга 2,32 грамм  “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...