ДЕҲЛИДАГИ ТАРТИБСИЗЛИКЛАР ТУФАЙЛИ 20 ДАН ЗИЁД ОДАМ ҲАЛОК БЎЛДИ…

0

 

Сўнгги кунларда Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги тартибсизликлар авж паллага кирди. Бунинг оқибатида ҳозирга қадар 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. 200 нафарга яқин фуқаро жиддий жабр кўрди. Деҳли бош вазири Арвинд Кежривал полиция тартибсизликлар иштирокчиларига қарши кураш олиб боришга ожиз қолганини ҳисобга олиб ҳарбий бўлинмалар келтирилиши ҳақида фармон берган. Бугун эрталабдан барча ҳудудларда ҳарбийлар вазиятни ўз назоратига олганлиги ҳақида хабар тарқатилган.

Тартибсизликлар жараёнида 500 кишидан кўпроқ одам Ашок-Нагардаги мачитга ўт қўйган. Кейинроқ яна бир мачит, бозордаги мусулмонларга тегишли пештахталар ҳам ёқиб кетилган.

Тартибсизликка асосий сабаб шуки, мамлакатда янги қонун эълон қилинган. Қонунга кўра, Бангладеш, Покистон ва Афғонистондаги насронийлар, ҳиндиларга автомат тарзда Ҳиндистон фуқаролиги берилиши керак. Лекин бу қонун мусулмонларга тааллуқли эмас. Шундан келиб чиқиб, Ҳиндистондаги мусулмонлар норозилик намойишлари ташкил этиб, серқатнов йўлларни ёпиб қўйган. Ана шундан кейин кимлардир ҳиндларни оёққа турғазган. Улар мусулмонларга қарши гўёки курашга отланган.

 

loading...