Марадона Мессини қайси жамоада кўришни хоҳлаётганини айтди

0
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ЕЧЛ 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган “Наполи” – “Барселона” баҳсидан (1:1) кейин, каталонияликлар сардори Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

“Мессига қарши ўйнашни истардим. У “Сан-Паоло”га (“Наполи” ўйингоҳи) жамоада пасайиш кузатилган вақтда келди. Месси ҳеч қачон мен бошдан ўтказган қийинчиликларга дуч келмаган, аммо у бемалол “Наполи”да ўйнай олган бўлар эди. Келинг аниқлаштирамиз: у мен қилган ишларни такрорлай олмас, лекин, мен “Наполи”да Месси бўлишини хоҳлайман”, – дея қайд этган Марадона.

loading...