Петербурглик каллакесар «домла»га нисбатан яна бир айблов эълон қилинди…

0

 

Петербург университети доценти, тарихчи олим, ўйнаши Анастасия Ещенкони ўлдириб, бошини танасидан жудо қилган, жасадини бўлаклаб бир қисмини дарёга оқизишга улгурган «домла» Олег Соколовга нисбатан яна бир айблов эълон қилинди. У ўзи яшаб турган уйида қонунга хилоф равишда қурол сақлаганликда айбланди. Аммо адвокати Александр Почуевнинг гапига қараганда, қирқма милтиқ Олег Соколовга бобосидан мерос бўлиб қолган. Ўзи сотиб олмаган экан. Лекин адвокатнинг бу гапларига ҳеч ким қулоқ тутгани ҳам йўқ. Чунки Олег Соколовнинг жинояти оғир. У бир ожизани ваҳшийларча ўлдирган. Жиноятлари учун қонун олдида албатта жавоб бериши шарт.

 

loading...