Тожикистонда 4 кишидан иборат оила кучли ёнғин туфайли ўлим топди…

0

 

Фожиа Сўғд вилояти Ёва қишлоқ жамоатидаги хонадонлардан бирида содир бўлди. Кеча тахминан тунги соат 03: 04 да Ражабов Абдумавлон исмли фуқаронинг хонадонида кучли ёнғин юзага келган. Ўт ўчирувчилар қисқа фурсатда оловни ўчиришга муваффақ бўлишди. Аммо оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Қуёқ тутун ва аланга барча ўтиш йўлларини ёпиб қўйганди. Оқибатда хонадон эгаси 28 ёшли Абдумавлон Ражабов, рафиқаси 25 ёшли Саида Ражабова, 4 ҳамда 3 ёшли фарзандлари София ва Кабиржонлар оламдан ўтди.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

 

loading...