Туркия электрон сигаретларни олиб киришни тақиқлади

0

Туркия электрон сигареталар, электрон чилим, уларнинг таркибий қисмлари ва чекиш учун аралашмаларини қонуний равишда тақиқлади. Бу ҳақда мамлакатнинг савдо вазири Руҳсар Пекжан ўзининг Твиттердаги микроблогида маълум қилди.

«Бугун президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан расмий равишда имзоланган электрон сигареталар ва қалпоқчалар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек улар учун чекадиган аралашмаларнинг олиб киришини тақиқловчи қонун расмий равишда эълон қилинди», деб ёзади твитда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда вейпинг иштиёқмандлари орасида ўпка ва нафас олиш тизими касалликлари тарқалиши ҳақида хабар тарқалган эди.

loading...