ХАБАРОВСКДА 1943 ЙИЛИ БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ЎЗБЕК ЖАНГЧИСИНИНГ МАКТУБИ ТОПИЛДИ…

0

 

Хабаровск ўлкасининг Ракитное қишлоғида 1943 йили бедарак йўқолган ўзбекистонлик қизил армия жангчиси Игорь Асташиннинг мактублари жойланган қутича топилди. Маҳаллий маданият уйи вакиллари жангчининг қариндошларини чақириб, қишлоқнинг ўзида кўргазма ташкил этишни хоҳлашганди. Аммо бу қишлоқда жангчининг яқинлари топилмади. Конвертлардаги манзилда Ўзбекистон қайд этилган. СССР мудофаа вазирлигининг махфийлаштирилган архиви кўздан кечирилганда, Игорь Асташин ўқчилар полкининг взвод командири эканлиги аниқланди. 1943 йили аскар бедарак йўқолган. Ўшанда у 20 ёшда бўлган.  Маълум бўлдики, Игорь Асташин мактубларнинг барчасини Наманган вилоятига юборган. Хабаровскдаги ўзбек диаспораси вакиллари Игорь урушдан олдин ўқиган рус мактабига ҳам сўровнома жўнатишди. Игорнинг онаси худди шу мактабда директор вазифасида ишлаган экан.

 

loading...