Фейк! Ҳитойликлар оммавий равишда Ислом динини қабул қилаётганлиги ҳақидаги хабар ёлғон!

0

Фейк (тасдиқланмаган, ёлғон хабар) хабарлар сўнгги вақтлар ижтимоий тармоқларда, ҳусусан турли норасмий телеграм каналларида тез-тез учраб турибди. Айнан Коронавирусга таъалуқли бўлган турли маълумотларга қарайдиган бўлсак, барча манбааларга ҳам ишониш хато! Муаммо атрофидаги хабарлар ҳар доим ҳам тўғри эмас. Яъни неча йил аввалги видео ёки суратлар ҳам гўёки айнан ҳозирги ҳолатга даҳлдордай тарқатилиши ҳозирда оддий ҳолга айланган.

 

— Вирус сабаб 20 миллион Ҳитой аҳолиси Ислом динини қабул қилгани…

— Ҳитойликлар муқаддас Қуръон китобига ҳурматсизлик кўрсатгани…

— Умуман бошқа дардга чалинган гўдакнинг “Коронавирус” касалигига алоқадор қилиб кўрсатилган тасъирли видеоси…

Бу рўйҳатни узоқ давом эттириш мумкин.

“Ҳитойликлар оммавий равишда Ислом динини қабул қилмоқда дея бир қанча видео тарқатилган. Бироқ видеолар манбааси мутлоқ бошқа. Улардан бири 2019 йил 5 июн санасида Фаcебоок ижтимоий тармоғИ фойдаланувчиси Мак Муҳаммад томонидан эълон қилинган. Бунда Рамазондан сўнг йиғилган мусулмонларнинг кўриш мумкин.” Деб ёзмоқда factcheck.kz нашри.

Eid prayer in China, Yiwu, Zhejing province

Опубликовано Mak Mohamed Вторник, 4 июня 2019 г.

Ёдингизда бўлса Мянма-Бирма воқеалари ҳам катта шоу-шувларга сабаб бўлган эди. Минглаб гўдакларнинг жасади, оёқ-қўллари узуб олинган мусулмонлар, бошсиз аёллар… Ҳуллас ижтимоий тармоқлар ваҳшиёна фото ва видеоларга тўлиб кетган эди. Аммо суратлар мутлоқо турли йилларда, бошқа тўқнашув ва урушлардан сўнг олинганлиги, уларнинг аксарият қисми эски расмлар экани аниқланган.

Шундай экан, ҳиссиётларимизни қитиқлаб қўйишларига йўл қўймайлик! “Коронавирусга” тегишли маълумотларнинг ҳаммаси ҳам ишончли   манбаалардан олинмаябди. Фейк хабарларга ишониб қолманг!

Моҳигул Диёрҳўжаева

loading...