МИБ Халқ банки фойдасига 76 млн сўм ундирди

0

2019 йилнинг 7 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди томонидан даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё ҳудудий бошқармасининг “Халқ банки” Китоб туман филиали манфаатини кўзлаб жавобгар “Nurmax trading” хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар С.Н.га нисбатан кредит ва кредит фоизларини олдиндан ундириш ҳақидаги фуқаролик иши кўриб чиқилди.

2019 йил 27 сентябрда қарздорликни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаси Бюронинг туман бўлимига келиб тушгандан сўнг давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди ва жорий йилнинг  25 февраль куни 76 млн сўм миқдорида кредит қарздорлиги банк фойдасига ундириб берилди.

loading...