Мисли кўрилмаган офат: Австралия ўрмонларининг 21 фоизи ёниб кетди

0
Thick plumes of smoke rise from bushfires at the coast of East Gippsland, Victoria, Australia January 4, 2020 in this aerial picture taken from AMSA Challenger jet. Australian Maritime Safety Authority/Handout via REUTERS THIS IMAGE HAS BEEN SUPPLIED BY A THIRD PARTY. NO RESALES. NO ARCHIVES. MANDATORY CREDIT.

Австралияда тахминан 6 ой давом этган ва 33 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнғинлар мамлакатдаги ўрмонларнинг 21 фоизини йўқ қилди. 

Ғарбий Сидней университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, ёнғинларда қарийб 11 миллион гектар майдондаги ўрмон ва бутазорлар ёниб кул бўлди. Бундан ташқари, 1 миллиард ҳайвон қирилиб кетгани тахмин қилинмоқда.  

Ўрмон ёнғинлари 2019 йилнинг сентябрида Янги Жанубий Уэльс штатида бошланиб, Квинсленд, Виктория ва Жанубий Австралия штатларига тарқалди.

Олимлар ўрмон ёнғинларини “дунё бўйича мисли кўрилмаган офат” дея баҳолади. 

loading...