Англиялик кампир қўшниларга аччиқ қилиб тўтисига опера ариялари куйлашни ўргатди…

0

 

Англиянинг Кент графлигига қарашли Сил қишлоғида яшовчи 81 ёшли Кэтрин Сирл қўшнилари Пол ва Лидия Эпплтонлар билан 2004 йилдан бери уришиб чарчамайди. Унга қўшнилар машинасини деразаси ойнаси рўпарасига қўйиши ёқмайди. Кампир қўшниларнинг машинасига мой ҳам суриб кўрди, баллонлари остига мих ҳам қўйиб кетди. Лекин фойдаси бўлмади. Шунда у севимли тўтисига опера ариялари ижро этишни ўргатди. Телевизорини баланд овозда варанглатиб қўйса бас, тўти ария куйлай бошлайди. Сирл хоним шу аснода уйи эшик-деразаларини очиб ҳам қўяди.

Бундан ташқари кампир қўшнилар ҳовлисига ит гўнгларини ҳам тез-тез ирғитиб тураркан.

Ниҳоят қўшни эр-хотиннинг сабр косаси тўлди. Сирл кампирни судга беришди. Қарабсизки, суд Сирл Кэтринга нисбатан 70 кунлик шартли жазо белгилади. Бундан ташқари, у 779 фунт стерлинг миқдордаги жаримага ҳам тортилди.

 

 

 

 

loading...