БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

ОЛМАНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН ФОЙДАСИ

 

Олма ер юзидаги энг мазали ва фойдали мева ҳисобланади. У витамин ва микроэлементлар хазинаси. Организмни ёшартириб, иммунитетни кўтаради. Қуйида олманинг организм учун энг фойдали хусусиятларини санаб ўтамиз.

Олма таркибида сув 80-90 фоиз, клетчатка 0, 6 фоиз, шакар 5-15 фоизгача, каротин, пектин 0, 27 фоиз, крахмал 0, 9 фоизни ташкил этади. У ўзида А, В1, В2, В3, С, Е, Р, РР, К витаминларини, натрий, фосфор, калий, мис, кальций, алюминий, фтор, темир, магний, молибден, никель, бўр, ванадий, марганецларни мужассам этган.

Олма таркибидаги калий сийдик ҳайдовчи вазифасини бажариб, буйраклар фаолиятини назорат қилади.

Темир анемияни даволашда жуда қўл келади. Олма таркибидаги темир моддаси туфайли болалар ва ҳомиладор аёллар учун жуда фойдалидир.

Фосфор мия фаолиятини меъёрда ушлаб туради, уйқусизликка қарши энг яхши дори саналади.

Пектинлар организмни туз, заҳарли моддалардан тозалаб туради.

Йод ўт қопи яхши ҳолатда бўлишини таъминлайди.

Магний тузлари атеросклероздан асрайди.

Олма қондаги холестерин миқдорини назорат қилади.

Нордон олмалар юрак фаолиятини яхшилашда жуда қўл келади. Улар иммуниал тизим фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Танада сув ёки зардоб йиғилишига йўл қўймайди.

Олма қандли диабетдан асрайди. Агар кунига бир донадан олма есак, қандли диабетга дучор бўлишимиз хавфи 28 фоизга камаяркан. Олмадаги бўр суякларни мустаҳкамлайди.

Агар ҳафтасига 5 тадан олма истеъмол қилсак, астма ва бошқа респираторли хасталиклардан анча нари бўламиз.

Олма овқат ҳазм бўлишида ёрдам беради. Уни озишга аҳд қилганлар кўпроқ еб туришса, фойдадан холи бўлмайди.

Олма жигар фаолиятини яхшилашда ҳам тенгсиздир. Овқатдан кейин олма ейилса, тишлардаги зарарли қодиқлар йўққа чиқади. Тишлар касалланишдан нари бўлади.

Фақат олма узилгандан сўнг кўп туриб қолиши керак эмас. Узоқ вақт туриб қолиши олма таркибидаги фойдали моддалар йўққа чиқишига сабабчи бўлади.

Саломат бўлинг!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...