АҚШ РОССИЯГА ЯДРО ҲУЖУМИ ЙЎЛЛАСА, АМЕРИКАЛИКЛАРНИНГ ЎЗИ ҲАЛОК БЎЛАДИ…

0

 

Шу ҳақда Мичиган технология университети профессори Жошуа Пирс ўз тадқиқотлари натижаларидан келиб чиқиб фикр билдирди. Профессорнинг хулосасига кўра, агар Америка Россияга қарши 100 та ядро бомбосини йўлласа, Россия бу ҳужумга жавоб қайтармаса, америкаликларнинг ўзи ҳалок бўлади. Ёки Ҳиндистон Хитойга қарши ядровий ҳужум уюштирса-ю, Хитой жавоб зарбасини йўлламаса, Ҳиндистоннинг ўзи ҳалок бўлиши табиий ҳол.

Пирс айтиб ўтдики, ядровий ҳужумнинг жавобсиз қолиши натижасида ҳужум уюштирган давлат тепасидаги атмосфера бу ядро қуроли заҳрини ўзида сақлаб қолади. Бу эса ҳужум уюштирган давлат ичкарисида глобал музлик даврини юзага келтиради. Қишлоқ хўжалик экинлари йўқ қилинади. Экин экиладиган ерлар яроқсиз ҳолатга келади. Оқибатда ядро ҳужуми уюштирган давлат фуқаролари ва умуман тирик жон борки, қирилиб кетади. Мисол учун, агар Америка юзта ядро бомбасини Россия тарафга йўлласа ва ҳужум жавобсиз қолса, 140 мингдан зиёд америкалик ҳалок бўлади. Етти мингта ядро бомбаси жавобсиз қолганда, 5 миллиондан ортиқ америкалик ўлим топади.

 

loading...