БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

***

 

Қиз дугонасига деди:

— Биласанми, мен илгаригидек эркакларга ёмон назар билан қарамайдиган бўлдим. Энг асосийси, меҳрибон, эътиборли, оғир-босиқ бўлса бас. Сен нима деб ўйлайсан? Шунақанги банкирлар ҳозир ҳам бормикан?

 

 

***

 

— Оғайни, беш яшар қизчангни ким билан қолдириб келдинг? Бир ўзи уйда қўрқиб кетмайдими?

— Йўқ, уни телевизор қаршисига ўтқазиб: “Қизим, диққат билан томоша қил. Анави аёл ҳов анависини бўғиб ўлдириши билан онанг келади” деб тайинладим.

 

***

 

Автобусда 15-16 яшар атрофидаги икки қиз кетиб борарди. Бекатлардан бирида келишган йигит чиқди-да, жилмайиб деди:

— Ў, қандай гўзал қизлар!

— Аҳмоқ!

— Хў-ўп, ҳазиллашдим, ҳазиллашдим…

 

***

 

Эркак поездда кетаётиб қараса, ойна олдида бир аёл йиғлаб турибди. Ундан сўради:

— Нега йиғлаяпсиз?

— Эрим бекатда газета олиш учун пастга тушганди. Поезд юриб кетиб қолди.

— Ҳа, сизга ачинаман. Поездда газетасиз йўл босиш даҳшатнинг ўзи!

 

***

 

Икки йигит қаҳвахонада суҳбатлашяпти:

— Биласанми, ота-онамнинг қарамоғида яшаш жонимга тегди.

— Нима, ишга киришга аҳд қилдингми?

— Йўқ, бобомнинг қарамоғида яшаб тураман.

 

***

 

Янги турмуш қурган келин-куёвлар диванда бир-бирларини қучганча ўтиришарди. Келин сўради:

— Нима ҳақида ўйлаяпсиз?

— Сен нимани ўйласанг, мен ҳам шу ҳақда ўйлаяпман.

— Зўр! Унда менга нон орасига котлет эмас, колбаса солиб бутерброд тайёрланг!

 

 

 

***

 

Она тимсоҳ ўғлидан сўради:

— Эсингдами, даданг ҳақида гапириб, уни бир кун албатта сенга кўрсатишга ваъда бергандим.

— Эсимда.

— Унда нариги соҳилга қара.

— Қарадим. Қандайдир эркак турибди.

—   Сен унинг елкасидаги сумкасига назар сол. Худда ўша сумка сенинг даданг бўлади.

 

 

loading...