БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Жинни жиннига деди:

— Мен ўн иккинчи қаватга чиқиб тураман. Сен ҳам қарама-қарши тарафдаги ўн икки қаватли уйнинг ўн иккинчи қаватига чиқиб турасан. Сўнгра мен қўлимдаги фонарни ёқаман. Сен фонарнинг нурига чиқиб мен турган уйга юриб ўтасан. Келишдикми?

— Ие, тўсатдан фонаринг ўчиб қолса, йиқилиб тушаман-ку!

 

* * *

 

Сигир сигирга деди:

— Экология негадир ўзгариб кетди. Қаёққа қарама, ҳали у сигир ўлган, ҳали бу сигир касалланган…

— Ҳечқиси йўқ… Энг асосийси, биз ўрдаклар тинч бўлсак бас.

 

* * *

 

Саҳрода икки тўғноғич судралиб кетиб боришарди. Бири иккинчисига деди:

— Жуда исиб кетдими ҳаво?!.

— Тугмаларингни ечиб ол, салқин тортасан!

 

* * *

 

— Дугонажон, эринг қалай? Ҳалиям уйқу орасида томга чиқиб кетадиган одатини ташламадими?

— Ташлади.

— Йўғ-э!

— Ҳа, яқинда томдан йиқилиб тушди.

 

* * *

 

Аёл «Тез ёрдам»га қўнғироқ қиляпти.

— Тез етиб келинглар! Эримнинг иситмаси 50 га чиқиб кетди!..

— Кечикибсиз! Яхшиси, ўт ўчирувчиларга хабар беринг!

 

* * *

 

Ўғри бошқа бир ўғридан сўради:

— Колбасани қаердан олдингиз?

— Ҳов анави дўкондан.

— Одам кўп эмасми?

— Э, сотувчисиям йўқ.

 

* * *

 

Тиқилинчда бир эркак бировнинг оёғини босиб олди. Оёқ оғриғига чидай олмаган одам овозининг борича бақирди:

— Эшшак!..

Оёқ босиб олган эркак хотиржам оҳангда сўради:

— Мен ветеринарман! Сизга қандай ёрдамим тегиши мумкин?

 

* * *

 

Эр тонг саҳарда жазманиникидан уйга қайтди. Эшик рўпарасида тўхтади-да, деворнинг оқ бўёғидан юзларига, кийимларига суртиб олди ва уйга кириб хотинига деди:

— Хотинжон, кечир! Кеча кечқурун биринчи муҳаббатимни учратиб қолгандим… Ўзимни бошқара олмадим…

— Ёлғон гапиришни бас қилинг!.. Яна туни билан бильярд ўйнадингизми?

 

loading...