Россиялик хонанда Сергей Лазарев нуфузли шоуда катта жанжал кўтарди…

0

 

Россиялик машҳур хонанда «Ну-ка, все вместе!» деб номланган мусиқий шоуда катта жанжал кўтарди. Жанжалга арзирли сабаб бор эди албатта. Қўшиқчи шоир Симон Осиашвили шоуда иштирок этган хонанда қиз қўшиқни инглиз тилида куйлашини негадир қабул қила олмабди. Шоирнинг гапига кўра, хонанда қўшиқни рус тилида куйлаши лозим экан. Шунда Сергей Лазаревнинг жаҳли чиқиб кетди.

— Сиз шундай ажойиб хонанданинг оёғига болта уряпсиз, — деди у шоирга. — Қўшиқни қайси тилда айтишининг нима фарқи бор. Уни тинч қўйинг! Келажагига раҳна солманг!..

 

loading...