Бахт гормонлари – улар кўп бўлиши учун нима қилмоқ керак?

0

​​Бизнинг «бахт гормонлар»имиз миқдорини ошириб кайфиятимизга таъсир этишнинг оддий усуллари мавжуд.

Бизни нима бахтли қилиши мумкинлиги ҳақида ўзимиздан сўраганимизда одатда шарт-шароитлар, мол-мулк ёки ҳаётимиздаги одамлар ҳақида ўйлаймиз. Бироқ, аслида бахтни ҳис этиш кимёга боғлиқ. Mия ишлаб чиқарадиган тўрт асосий модда бахт билан боғлиқ бўлган туйғу ва ҳиссиётларни яратишга масъулдир. Бу жуда яхши янгилик-а, тўғрими? Бу деганики, шарт-шароит, бойлик ёки ҳаётимиздаги одамларсиз ҳам бахт гормонларимизни ошириб кайфиятимизга таъсир этишимиз мумкин.

Эндорфин. Эндорфинлар жисмоний оғриқларни енгиш учун марказий асаб тизимидан ишлаб чиқарилади. Уларни ишлаб чиқаришнинг зарарсиз йўли – бу жисмоний машқлар билан шуғулланиш. Бир тадқиқотга кўра, 10 кун давомида 30 минут югуриш йўлакчасида юриш клиник депрессияни сезиларли тарзда камайтиришга ёрдам бераркан.

Серотонин. Эҳтимол, энг машҳур «бахт кимёси». Бу нейромедиатор табиий равишда биз ҳар кунлик бажарадиган баъзи нарсалардан келиб чиқади. Уни миқдорини оширишнинг йўли: қуёш нурида бўлиш. Жисмоний машқ ва позитив фикрлаш ҳам уни ишлаб чиқаришда стимул беради.

Допамин. Уни кўпинча «мукофот кимёси» деб аташади. Mақсадингизга эришганингизда ёки истагингиз амалга ошганида – яхши ишлаганингизни англаб сиз допаминнинг ёқимли дозасини оласиз. Яна бир йўли сиз уни одамларга яхши муносабатда бўлиб ҳам ҳис этишингиз мумкин. Волёнтёрлик допамин гормонини оширади. Кимнидир севиш ва у ҳақидаги ёқимли ўйлар ҳам бу гормонни ишлаб чиқаради.

Окситоцин. Бу гормон билан оналаримиз яхши танишлар. Бу гормон туғруқ ва эмизиш вақтида ишлаб чиқарилади. У асосан меҳрибонлик, ғамхўрлик ва яқин муносабатлар билан боғлиқ. Окситоцин гормони кўп бўлишини истайсизми? Кимнидир қучоқланг – мушукча бўлса ҳам майли.

Баъзан, бахт узоқ, етиб бўлмас орзу каби кўриниши мумкин. Яхшиямки, бизнинг танамизда доимо мураккаб кимёвий жараёнлар мавжуд бўлиб, улар бизнинг кундалик ҳаракатларимизга таъсир қилади. Бизнинг гормонларимиз ва нейротрансмиттерларимиз қандай ишлашини тушунганимизда, биз уларни ўйлаганимиздан ҳам кўра осонроқ «ишга туширишимиз» мумкин.

loading...