РЭПЕР СЕРЕГА БОЛА ЎҒИРЛАГАНЛИКДА АЙБЛАНДИ…

0

 

Рэпер Серега (тўлиқ исми-шарифи Сергей Пархоменко) нинг собиқ рафиқаси Полина Ололо рэперни бола ўғирлаганликда айбламоқда.

— Менинг ўғилларим Марк ва Платонни Серега ўғирлаб кетган, — дейди аёл. — Энди улар билан юз кўришишдан ҳам маҳрум этмоқда. Болаларимнинг айтишича, отаси уларни қийноққа солаётган экан. Гречканинг устида соатлаб туришга мажбур этаркан, кечалари ўзларини ёлғиз ташлаб кетаркан…

Полина айтмоқдаки, болаларининг тарбияси билан Серега умуман қизиқмас экан. Улар яшаб турган уйда гигиеник ҳолат ниҳоятда ачинарли эмиш. Ҳозирги кунда рэпер икки ўғлини олиб Қримга кетиб қолибди.

Ўтган йили Пархоменко Украина фуқаросига айланишни истаган. Айтишига кўра, у Украинада туғилиб ўсган, шунинг учун у ўз ватанида яшашни хоҳларкан.

Эслатиб ўтамиз, Серега ўзининг «Черный бумер» қўшиғи билан рэпер сифатида машҳкр бўлган. Жумладан, «Король ринга», «Возле дома твоего», «Мне с тобою хорошо», «Миллион долларов США», «Кружим» и «Воровская» каби қўшиқлари ҳам рэперга машҳурлик ҳадя этган.

 

loading...