ТИББИЁТ ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

СЕМИРИШ ОДАМНИ ТЕЗ ҚАРИТАДИ

 

Конкордия университети олимларининг тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб таъкидлашига қараганда, ортиқча вазн одам организмининг қариш жараёни тезлашишига олиб келаркан. Бундан ташқари, семириш оқибатида одам қандли диабет, Альцгеймер, саратон, юрак-қон томир каби хавфли хасталикларга ортиқча вазнга эга бўлмаганларга нисбатан кўпроқ мойил бўлади.

Семириш эркаклар умр кўришини 5, 8 йилга, аёллар яшаш вақтини эса 7, 1 йилга қисқартиради. Юрак, жигар, буйрак, нейронларда тўқималарнинг ўлиш жараёни тезлашади. Иммунитетни тушириб юборади. Худди шу жараён бизни ўта хавфли касалликларга тезроқ дучор этади.

 

ЎТМИШДАН ҚОЛГАН ТАБИИЙ ДОРИЛАР ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛГА ДАВО

 

XVIII асрда яшаб ўтган олим, врач Ганс Слоан ўз даврида турли хасталикларни росмана табиий маҳсулотлар билан даволашга алоҳида эътибор қаратган. Қарангки, ўша пайтларда табиий равишда анча-мунча хасталикка қарши курашиш мумкин бўлган. Масалан, сурункали йўтал сигир сути, 12 та янги тухум сариғи, олтин зарраси, қандни аралаштириб дамланган дамламаси ёрдамида даволанган. Бу дамламани ичиш учун меъёр белгиланмаган.

Йиринглаб кетган жароҳатлар шалфей, ялпиз, розмарин, лавандадан тайёрланган маз билан тузалган.

Тўғри, ҳозирги кунда ҳам табиий ўсимликлар, маҳсулотлардан малҳамлар тайёрлаб, дамламалар дамлаб ичилса, кўпгина хасталикларга шифо топилган бўларди.

loading...