Видео: Германия ички ишлар вазири Ангела Меркелнинг қўлини сиқишдан бош тортди

0

Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер коронавирус тарқалиши ортида мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг қўлини сиқишдан бош тортди, деб хабар беради Bild нашри.

Ангела Меркель Берлинда мигрантлар бирлашмалари вакиллари билан учрашувда Меркель Зеехофернинг ёнидан ўтаётиб, сўрашиш учун унга қўлини узатган. Бироқ вазир канцлернинг қўлини сиқишдан бош тортган. Меркель буни ҳазил билан қабул қилиб, икки қўлини тепага кўтариб, вазирга кафтларини «мана, ҳеч нарса йўқ» дегандек қилиб кўрсатган. Натижада улар ва атрофдагилар бу вазиятни кулги билан қаршилаган.

Таъкидланишича, Зеехофер коронавирус тарқалиши сабаб қўл сиқишлардан воз кечишга қарор қилган.
daryo.uz
loading...