ТУРКИЯДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ КИТОБИ ЧОП ЭТИЛДИ…

0

 

Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Буюк келажакли янги Ўзбекистон» деб номланган китоби Туркияда чоп этилди. Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған китобга рецензия ёзиб берди.

Китоб ўзбек тилидан турк тилига таржима қилинган. Туркия республикаси маданият ва сайёҳлик вазирлиги, кутубхоналар ва нашриётлар бош бошқармаси, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва тарғибот бошқармаси ташаббуси билан чоп этишга тайёрланган. Китобни чоп этиш жараёнига профессор, доктор Фират Пурташ етакчилик қилган.

— Шавкат Мирзиёев, — дейилади Туркия президенти Эрдўған жанобларининг китобга ёзиб қолдирган рецензиясида. — Уч йил ичида кўплаб ёрқин нутқлар билан чиқа олди. Бу чиқишлар тарихий ҳодиса сифатида юқори баҳоланади. Китоб шу кунга қадар ўзбек ва рус тилида китобхонларга тақдим этилган бўлса, энди турк китобхонлари ҳам ушбу китобни мутолааа қилиш имконига эга бўлди. Тан олиб айтаман, «Буюк келажакли янги Ўзбекистон» китоби чоп этилгунча Туркияда бу республикадаги ўзгаришлар, тараққиёт ҳақида ҳикоя қилувчи биронта ҳам асар чоп этилмаган.

 

loading...