АМЕРИКА ОЛИМЛАРИ САРАТОННИНГ ЯНГИ ДАВОСИНИ ТОПИШДИ…

0

 

Америкадаги Шимоли-Ғарбий ва Чикаго университети олимлари саратон хасталигининг абадий яшай олувчи тўқималари учун ўлим усулини яратишди. Улар изланишлар давомида «NU-1» моддасини топишди. Худди шу модда бемор организмига жойлашиб олган саратон тўқималарини яшаш имкониятидан маҳрум этади. Маълумки, саратон тўқималари «теломераз» ферменти ёрдамида яшашда давом этади ва организмни тез фурсатда эгаллаб олиб, беморни ўлимга маҳкум этади. «NU-1» моддаси худди ўша ферментни блоклаб қўяди. Натижада тўқималар ўлимга юз тутади. Қолаверса, шу модда яқин келажакда саратонни тўлиқ даволашда муҳим аҳамият касб этувчи янги дори воситаси яратишда ҳам қўл келади.

 

loading...