Турк парламентида Эрдоған номига айтилган айбловлардан сўнг муштлашув юз берди (+Видео)

0

Муҳолифат партияси томонидан президент Эрдоған номига айтилган танқид ҳукмрон партия депутатларининг кескин эътирозига сабаб бўлди

 Туркия Буюк миллат мажлисида чоршанба куни депутатлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Туркиянинг асосий муҳолифат Халқ-республикаси партияси парламент фракцияси раҳбари ўринбосари Энгин Озкоч томонидан мамлакат президенти Тойиб Эрдоған номига айтган айбловлари ушбу жанжалга сабаб бўлган.

ХРП раҳбари Кемал Қиличдароғлу Суриянинг Идлиб шаҳрида вазият кескин тус олгач, Эрдоғанга Сурия президенти Башар Асад билан музокаралар бошлашни таклиф этган. Эрдоған бунга жавобан Қиличдароғлуни хоинликда айблаган.

Озкоч эса ХРП етакчиси номига айтилган айбловларга жавоб берган.

Муҳолифат партияси депутати ўз навбатида Эрдоған ҳалок бўлган турк ҳарбийлари ҳақида гапира туриб «kelle» сўзини (ўлик жасаднинг қўпол номланиши) ишлатишда айблаган ва ўз навбатида президентни хоинликда айблаган.

Озкочнинг ушбу баёноти Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари томонидан кескин қарши олинган. Депутатлар аввалига бақир-чақир билан кифояланган бўлишса, сал ўтмай ХРП вакиллари билан қўл жангига киришганлар. Муштлашувда иккала партиянинг ўнлаб вакиллари иштирок этган. Шу билан парламент мажлиси тўхтатилган.

sputnik.uz

loading...