Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 6 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

6 март куни хасталанишни истамасангиз, бегона одамлар билан камроқ мулоқотга киришишингиз тавсия қилинади. Вирус юқтиришингиз хавфи бор. Имкон борича уйда ўтириб вақт ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Жисмоний ҳолатингиз пассивлиги боис енгил иш ҳам саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда жумбоқли бир ҳодисага рўбарў келишингиз кутилади. Агар жуфтингиз билан муносабатлар шу жумбоқни деб ёмонлашса, сира хавотирланманг. Кечқурунгача муносабатлар қайта тикланади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун эрталабданоқ кайфиятингизда позитив ҳукмронлик қилади. Ҳатто, ҳамиша хўмрайиб юрувчи кимсаларга ҳам позитив улаша биласиз. Аммо барибир эмоцияни қатъий назоратда ушлашингиз шарт. Спорт машғулотлари билан шуғулланиш, автомобилни бошқаришингиз тавсия этилмайди. Бу икки амал ортида хавф яширин. Хаёлпарастликка эрк берманг. Доимо сергак туринг. Шунда молиявий муаммоларни бартараф этишда қоқилмайсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

6 мартда сиздан эътиборлилик талаб этилади. Шунинг натижасидагина сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятларга эришишингиз мумкин. Бусиз акси бўлиб чиқаверади. Нимани эшитсангиз, нимани кўрсангиз, блокнотга қайд эта боринг. Рассом бўлсангиз, вазиятларни сурат кўринишида қоғозга туширинг. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда бўшашишга йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Уйқуга ётишдан олдин сут ичиб ётсангиз, тушингиз ёрқин кечган бўларди.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугунги кунингизни майда-чуйда ишлар ва молиявий муаммоларни бартараф этишга бағишлашингиз тавсия этилади. Бу амалларни сиздан бошқаси адо эта олмайди. Шахсий ҳаётда эса сизни туйғулар поклиги, мустаҳкамлиги борасидаги жиддий синовлар кутади. Бу синовларни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ташкил этган бўлиб чиқади. Сиз унга ишонишингиз лозим. Ишонч бўлмас экан, орадаги илиқ муносабатлар узоққа чўзилмаслиги мумкин. Эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Саломатликни асранг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

6 март куни пул ва севимли хоббингизни излаш билан банд бўласиз. Ёлғизлар шахсий ҳаётини кўнгилдагидек қуриш ҳақида бош қотиришади. Бунга шубҳа йўқ. Сизга ишқибозлар кўп. Лекин улар орасидан кимни танлаш муаммоси кўндаланг. Ана шу муаммо ўз ечимини топса, шахсий ҳаёт қуриш йўлида илк қадамни ташлаган бўлардингиз. Депрессияга дучор бўлмаслик учун нима биландир банд бўлишингиз керак. Бунга севимли хоббингиз жуда мос келади. Асабни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Кунингиз анчагина мураккаб кечиши кутилмоқда. Жисмоний ишлар сизга фақат фойда беради. Лекин кечқурунга бориб бел ва бош оғриғидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Ўтмиш хотиралари сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши муқаррарлигини унутманг. Шунинг учун бугунги кун билан яшашга ҳаракат қилинг. Молиявий масалага алоҳида эътибор қаратинг. Албатта муваффақиятга эришасиз. Пулингиз кўпаяди. Оллоҳнинг ўзи бериб қўяди насибангизни. Жуфтингиз ҳақида салбий фикр юритишдан сақланинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

6 мартда елкангиздаги оғир турмуш юки қаддингизни эгиб қўймаслиги учун мардона қадам ташланг. Дўстларингиздан бири дўстликка нуқта қўймоқчига ўхшайди. Бу ўзаро муносабатларда пайдо бўлган жиддий муаммо туфайли юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда жуфтингиздан ўзингизни юқори қўйишга уринманг. Муваффақиятларингиз ҳақида мақтанишдан тийилинг. Бу орангизда жанжал пайдо бўлишига олиб келади холос. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун илгари қўл теккизиш насиб этмаган ишларга ниҳоят қўл уриш имконига эга бўласиз. Кўпчилик уй таъмири билан шуғулланишга ўтиши мумкин. Баҳорий кайфият сизни кун давомида тарк этмайди. Оилавий ҳаётда ҳам янги тартиб ўрнатиш пайти етди. Жуфтингиз уни хоҳлайди, сиз буни. Охир-оқибат иккалангиз ўтириб бир қарорга кеишингиз керак. Жуфтингизга қуруқ ваъдалар беришдан тийилинг. Кечқурун айримлар дўстлардан бириникига меҳмонга боради.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

6 март куни ишхонадаги юмушларга одатдагидан кучлироқ эътибор қаратишингиз талаб этилади. Иш ҳажм жиҳатидан жуда катта. Дангасаликка йўл қўймаслигингиз лозим. Агар фавқулодда юмушлар кўзга ташланса, уларни ҳам ўз вақтида амалга оширишни унутманг. Қариндошлардан бири хасталаниши натижасида муолажалар учун кўп пул сарфлашингиз кутилмоқда. Бироқ сира ташвиш чекманг. Яқин вақтларда пулингизга пул қўшилиб, яна бойиб қоласиз иншооллоҳ.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бугун сизни пул билан боғлиқ бир-биридан ёқимли хабарлар кутади. Улар сизни қувонтиришига сира шубҳа йўқ. Ёлғизлардан кимдир эркинликни севади. Эркинликдан ҳозирча чекинмай тура қолинг. Баъзи дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида ошқозонида пайдо бўладиган жиддий муаммодан безовталаниши кутилмоқда. Муаммони врач иштирокида ҳал қилса бўлади. Кейинчалик тўғри овқатланишга ўтсангиз, бу тахлит оғриқлар сизга яқинлашмаган бўларди.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

6 мартда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бўйича ажойиб таклифлар келиб тушади. Уларни албатта қабул қилинг. Ишнинг бори яхши. Ишсиз қолиб кетишдан худо асрасин. У ҳолда ҳеч кимга кераксиз одамга айланасиз. Худо кўрсатмасин. Саломатлигингиз масаласида профилактик амалларни адо этишга эринманг. Кун бўйи сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Бунга атмосферада юзага келган магнит бўронлари сабабчи бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун биринчи навбатда тўғри овқатланишга алоҳида эътибор қаратишингиз сўралади. Кўча таомидан юз буринг, газли ширин ичимликлар томонга қайрилиб ҳам қараманг. Улар организмингиз фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Кун давомида ҳавога қараб кийининг. Баҳор ҳавосига ишониб бўлмайди. Бирдан совиб кетса шамоллаб қолишингиз мумкин. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга умид боғлайверсалар бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...