Видео: Ўзбекистонлик қаҳрамон йигит чўкиб кетаётган америкаликларни қутқариб, медаль олди

0

Ўзбекистонлик йигит чўкаётган америкаликларни қутқариб, медаль олди.

22 ёшли Жасурбек Раджабов Волгоградда аграр университетида қутқарувчилик бўйича ўқийди. Ўтган йили у чўкаётган ёш бола ва унинг отасини қутқариб қолди. Ўша пайтда Жасурбек пляжларнинг бирида амалиёт ўтаётган эди.

Жасур «Сувда чўкаётганларни қутқаргани учун» медалини қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, бу Жасурнинг иккинчи медали. Аввалроқ у аёлнинг ўғлини Волга дарёси бўйидан топишда жонбозлик кўрсатган эди.

loading...