АВСТРАЛИЯДА БАЛИҚ ЁМҒИРИ ЁҒДИ…

0

 

Австралиянинг Йова шаҳрида росмана балиқ ёмғири ёғди. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Рик Шилснинг гапига кўра, балиқларнинг ўртача узунлиги 7 сантиметрга тенг бўлган. Осмондан ерга тушиб ҳам аксарияти тирик қолган.

Метеорологлар ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди. Уларнинг таъкидлашига қараганда, ҳамма гап Тинч океани жанубида юзага келган «Эстер» циклонида экан. Циклон Австралиянинг шимолий ҳудудларига ўтиб, ғарбгача етган ва яна ортга қайтган. Ана шу маҳал кўп жойларда катта сув тошқинлари кузатилган. Осмондан балиқ, қурбақа, муз, тош ёғиши биринчи марта эмас. Шундай манзаралар қарийб икки юз йиллардан бери тез-тез кўзга ташланиб туради. Австралиядаги осмондан ёғган балиқларни эса торнадо океан ичкарисидан сўриб олган-у, уларни кўплаб километр узоқларга олиб кетган ва Австралия устига ирғитган бўлиши мумкин экан.

Астағфирилло!!!

 

loading...