Бухорода 41 ёшли фуқаро «массаж» қиламан деб 29 ёшли йигитнинг 500 мингини «ухлатди»

0

Бухоро вилоятида 1979 йилда туғилган фуқаро телеграмдаги рекламаси орқали 500 минг сўм «ишлаб олди».

Маълум бўлишича фуқаро 1991 йилда туғилган йигитга телеграм орқали «массаж» хизматини таклиф этган. Бу учун 1979 йилда туғилган фуқаро олдиндан пластигига 500 минг сўм ташлаб беришини айтган. Йигит эса унга ишониб пулни ўтказган ва «массаж» ҳамда пулдан қуруқ қолган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

everyday.uz

loading...