Ҳиндистонлик қизнинг ошқозонидан уч кило соч толасини олиб ташлашди…

0

 

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида яшовчи 15 ёшли Шивани исмли қизнинг вазни атиги 29 килограммни ташкил этарди. Шунинг натижасида унинг саломатлигида жиддий муаммолар мавжуд бўлган. Яқинда врачлар қизчанинг ошқозонини операция қилишганда, ҳаммаси равшан бўлди. Унинг ошқозонидан 3 килограмм соч толасини олиб ташлашди. Худди шу нарса овқат ҳазм қилишда муаммо туғдириб келган ва оқибатда қизча озиб кетаётган экан.

Айтишдики, Шивани болалигидан ўзининг соч толаларини ейишга ўрганиб қолган. Бу зарарли бир одатга айланган. Мана, шу кунгача еган сочлари уч килограммга етибди. Ҳозир Шивани сочларини емасликка кўниктирилмоқда. Агар шу одатини ташласа, тузалиб кетиши тайин.

 

loading...