НАСРИДДИН АФАНДИ ЛАТИФАЛАРИ…

0

 

 

* * *

 

Афанди уйланди. Никоҳ кечаси ҳовлида азбаройи одам кўплигидан у бир чеккада қолиб кетди. Ҳатто, ош ҳам тегмади. Хафа бўлди-ю, кўчага чиқиб кетди. Бир пайт чимилдиққа келинни олиб киришса, Афанди йўқ. Югуриб кўчага чиқишди. Афанди бир четда хўмрайиб ўтирарди.

— Ҳой, Афанди, — дейишди унга. — Бу ерда нима қилиб Ўтирибсиз? Чимилдиққа кирмайсизми?

— Чимилдиққа ош еганлар кирсин!..

 

* * *

 

Афандининг уйига кечаси ўғри тушди. Қидира-қидира ҳеч нарса тополмагач, Афанди ётган ерида кўрпадан бошини чиқарди-да, деди:

— Э, нодон, ўзим кундузи уйимдан ҳеч вақо тополмайман-у, сен кечаси нима қиласан овора бўлиб?

 

* * *

 

Афандининг яктагини хотини ювиб дорга илиб қўйганди. Афанди кечаси уйғониб кетиб ҳовлига чиқди-ю, дордаги яктакни ўғри гумон қилиб камондан ўқ узди ва қайтадан ичкарига кириб кетди. Эрталаб туриб қараса, Ўзининг яктагига ўқ узган экан. Чуқур хўрсиниб деди:

— Хайрият, яктакнинг ичида ўзим йўқ эканман!

 

* * *

 

Афандини эшаги ўйноқлайвериб йиқитиб юборди. Жаҳли чиққан Афанди уйга келиб хотинига тайинлади:

— Бу ҳаром ўлгурни ем-хашакдан тортиб қўй! Кун оралатиб бер!

Хотини Афанди айтганидек, эшакка кун оралатиб овқат бера бошлади. Қарашса, эшакнинг ҳанграшгаям мадори қолмабди. Афанди унга раҳми келиб хотинига шивирлади:

— Майли, аввалгидек овқат беравер! Фақат гапимни унинг ўзи эшитиб қолмасин!

 

* * *

 

Афанди ярим кечаси хотинини туртди.

— Хотин, тур, кўзойнагимни олиб чиқиб бер!

— Шу маҳалда кўзойнакни нима қиласиз?

— Тушимга шу қадар майда нарсалар киряптики, кўзойнаксиз кўриб бўлмайди.

 

* * *

 

Афанди Бухорои шарифга бориб ўқиди. Ўқишни тугатиб уйга қайтгач, отаси унинг арабчадан олган билимини синаб кўриш ниятида сўради:

— Хўш, араблар совиган ошни нима деб аташаркан?

— Араблар совиган ошни кўришса, индамайеяверишади. Шунинг учун ҳам унга ном қўйиб ўтиришмаган.

 

* * *

 

Афандининг хотини жазманини ош дамлаб чақирди. Шу маҳал Афанди келиб қолди. Қараса, хотини жазмани билан чақчақлашиб ўтирибди. Паналаб туриб жазманга бир имлаганди, у қўрққанидан қочиб қолди. Афанди эса, ҳеч нарса бўлмагандай ичкарига кириб борди. Унга кўзи тушган хотини атайин қўлига бир тутам ўт олиб ҳовлига қараб қичқирди:

— Маҳ-маҳ, жонивор, қўрқма!..

Афанди кулиб деди:

— Вей, шундай мазали ошга қарамаган, бир тутам ўтга қарармиди?

 

* * *

 

Афандининг хотини бўй етган қизига деди:

— Сен ҳам катта бўп қолдинг. Энди сени турмушга берамиз.

— ЙЎқ, мен ўзим танимаган одамга турмушга чиқмайман.

— Ҳозир танимасанг, бирга яшаганингдан кейин ўрганиб кетасан. Мана, мен ҳам танимаган одамга текканман-ку!

— Ҳо, сиз дадамга теккансиз!

 

loading...