Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 7 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун қўй буржи вакилларининг кўпчилиги гўё муаллимга айланишади. Болалар тарбияси, атрофдагиларга маънавиятдан қисқа дарслар бериш сизга ҳам жуда ярашиб тушади. Аммо бу ишни амалда исботлашингиз лозим. Қуруқ гап билан атрофдагиларнинг ишончига кира олмайсиз. Болаларингиз учун худди яқин дўстга айланинг. Уларни тарбиялашда ҳақиқий педагогик усулларни қўлланг. Бугун жисмоний меҳнатдан тийилишингиз керак. Организмингизни зўриқтириб қўйишингиз мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

7 март куни молиявий муаммоларингизнинг бартараф этилиши жуда қийин кечадиган бўлиб турибди. Хавотирлар забтига олиши мумкин. Лекин бундан фожиа ясашингиз ҳам нотўғри бўлади. Дунёда битмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Эртами-кечми барибир ижобий натижага эришасиз албатта. Муҳаббатда омад сиз томонда. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, сизни бу соҳада баҳорий туйғулар қуршаб олади. Гармония кечга қадар сизни тарк этмайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Неки ташвиш бошингизга ёғилса, фақат ўзингизни айблашингиз лозим. Шунда сергак тортасиз. Бировларни ўз хатоларингизда айблашдан тийилинг. Аёллар ва қизлар куннинг иккинчи ярмида байрамолди амалларни адо эта бошлашса, фойдадан холи бўлмайди. Ташқи қиёфангизга баҳорий тус беринг. Ёшаришга ҳаракат қилинг. Бу ишда сизга етук мутахассислар албатта ёрдам беришади. Кечқурун ёлғизларни романтик учрашув кутади. Сиз баҳорий позитивга эга чиқасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

7 март сиз учун жуда ажойиб ва ёқимли кечиши кутилмоқда. Фақат ўзингизни даҳо деб ҳисобламанг. Акс ҳолда нуфузли шахслар қаршисида обрўйингизни йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Истеъдодингизни камтарона кўринишда барчага намойиш этинг. Кечки пайт ёлғизларни романтик лаҳзалар кутиб туради. Сизни ўзингиз суйган инсон романтик кўринишдаги кечки овқатга таклиф этиши мумкин. Учрашувдан асло воз кечманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Эрталабдан ёлғиз қолишни ихтиёр этасиз. Кечқурунга бориб бу ёлғизлик сиз учун қаҳратон қишга айланади. Шунинг учун ёлғизликдан тезроқ қочиш пайида бўлинг. Яхшики, севган ишингиз бор. У билан андармон бўлишингиз мумкин. Иш барча ташвишларни ва ёқимсиз лаҳзаларни нари ҳайдайди. Агар пул келадиган янги манбани топа олсангиз, бугун моддий аҳволингиз яхшидан ҳам яхшироқ кечади. Шахсий автомобилингизни бошқараётиб телефон орқали бировлар билан гаплашмаслигингиз тавсия этилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

7 март куни ўзингизни ўзингиз еб битириш пайида бўласиз. Қачонлардир йўл қўйилган хатоларни эслаб виждон азобини бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин ҳаёт давом этмоқда. Ҳар жабҳада фақат плюсларни-да кўришга ҳаракат қилинг. Ҳаёт синовларидан нолиманг. Оллоҳнинг синовлари бу. Куннинг иккинчи ярмида айрим хатоликларни тузатиш имкони туғилади. Кимлар биландир жанжаллашган бўлсангиз, ярашасиз. Ёлғизлар ўз муҳаббатини тасодифан учратиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун ўзингизни росмана бахтли ҳис эта бошлайсиз. Бу туйғулар қалбингизни эрта тонгдаёқ чулғаб олиши кутилмоқда. Мартабангизни, лавозимингизни юқорилатиш масаласини ортга суриб туришингизга тўғри келади. Иш билан шуғулланинг. Шахсий бизнесига эга бўлганларнинг айримларига шерикчилик таклифлари келиб тушиши мумкин. Ьу таклифлар ҳақида ёлғиз қолган ҳолда яхшилаб мулоҳаза қилишингиз зарур бўлади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

7 мартда шахсий ҳаётингизда ташвишли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилади. Лекин хотиржамликни қўлдан бермаслигингиз зарур бўлади. Оиладагилар билан худди шундай хотиржамликда мулоқот қилинг. Уларга ожиз жиҳатларингизни қайта намойиш этишингиздан фойда йўқ. Ёлғончи ва қасамхўрлардан эҳтиёт бўлинг. Улар қулай фурсат топди дегунча сизни чув тушириб кетиш пайида бўлади. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши кутилмоқда. Умри билан берган бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун эрталаб файласуфларча фикрлай олсангиз, омадингиз келгани ўша. Дам олиш куни бўлса, тоза ҳавода пиёда сайр қилишингиз мумкин. Дўстлар билан учрашинг. Кун сизга ёмонликлар ҳадя этмоқчи эмас. Оилали бўлсангиз, ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилманг. Берилсангиз, кўп ўтмай бу саргузашт шўрингизга шўрва бўлиб тўкилиши тайин. Ёлғиз бўлсангиз, танишган инсонингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатига тушинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

7 март куни биринчи навбатда зарарли одатлардан халос бўлиш йўлларини қидиринг. Ишхонангиздаги ҳамкасблар сиз ўйлаб топган иш усулларини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайди. Бунинг устига йирик лойиҳалардан бирини қисқа фурсатда якунлаган бўлиб чиқасиз. Бу ҳам иш жойингиздаги ўрнингизни янада мустаҳкамлайди иншооллоҳ. Муҳаббатда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Рашк ва турли хавфлар таъқиби остида қолишингиз мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилишингиз тавсия этилади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бел ва бўйин қисмида анчадан бери оғриқ туйиб келаётганлар уқалаш муолажаларини олишлари тавсия этилади. Айниқса бир жойда ўтириб ишлайдиганлар учун бу муолажалар жуда зарур. Аёллар ва қизлар косметолог ҳамда сартарошга чиқиб келишлари фақат фойда беради. Ташқи кўринишингизга ўзгартиш киритиш ниятида бўлсангиз, гўзаллик салонларидаги мутахассисларга ишонсангиз бўлади. Оилалилар кун давомида болалар ташвиши, рўзғор икир-чикирлари билан югуриб-елишларига тўғри келади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

7 мартда осмондаги юлдузларни узиб олишга уринманг. Ҳаётга, атрофга реал кўз билан боқинг. Ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб атрофдагиларга нисбатан муносабат юритинг. Молияда катта даромад кутишингиз нотўғри. Аммо пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Байрам арафасида совғалар ва байрам ташкил этиш учун пулларингиз етарлидан-да кўпроқ бўлади. Ким биландир учрашув белгилаган бўлсангиз, бугун учрашувни ортга сурсангиз керак. Суҳбати сиз учун зерикарли туюлганлар билан тиллашмаганингиз маъқул.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...