ЯЛПИЗНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ…

0

 

Кўпчиликка маълум, ялпиз ифорининг ўзи кайфиятни кўтариб, организмда бахт гормонлари кўпайишини таъминлайди. Бундан ташқари, ялпиз овқат ҳазм бўлишини енгиллаштиради, танадаги шишларни йўқ қилишда асқотади. Америка олимлари эса ялпизнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган яна бир фойдали хусусиятини аниқлашди. Маълум бўлдики, ялпиз бош мия фаолиятига ҳам фақат ижобий таъсир кўрсатаркан. Тадқиқотлар давомида ялпизни мунтазам тарзда истеъмол қилиш диққат-эътибор даражасини ошириб, хотирани мустаҳкамлаши ҳам ўз исботини топди. Демак, оналаримиз, момоларимиз баҳор ойларида ялпиз сомсалар пишириб, биз фарзандларини бекорга сийлашмас экан-да.

 

loading...