8 МАРТ ҲАНГОМАСИ…

0

 

 

***

 

— Вой, дадаси, 8 мартга шунақа қимматбаҳо совға олибсиз-а менга! Қаранг, шунча пулни қаердан олдингиз?

— Ҳеч қаердан олганим йўқ. Ҳар йили 14 январда пайпоқ совға қилишинг эсингдан чиқдими? Ўша пайпоқларни йиғиб қўйгандим, сотиб сенга совға олдим!

 

* * *

 

— 8 март куни дунёдаги ҳамма аёлларни чин кўнгилдан қутлагим келади. Аммо хотиним рухсат бермайди-да-а!!! (хотинбознинг ҳасратидан)

 

* * *

 

5 яшар болакай дадасидан сўради:

— Дада, 8 мартни нима учун байрам қиламиз?

— Қанақа овсарсан? Шуниям билмайсанми? Гул дўкони мудирининг ўғлисан-ку!

 

* * *

 

ЭЪЛОН:

«8 март куни эрталаб соат 04: 00 да оғир кечган жарроҳлик амалиётидан сўнг касалхонанинг жонлантириш бўлимидан бир аёл қочиб кетди. Кейин маълум бўлдики, у марказий бозордаги гул дўконининг эгаси экан.»

 

* * *

 

Эркак дўстидан сўради:

— Хотинингга 8 мартда нима совға қилдинг?

— Эркинлик совға қилдим, эркинлик!

 

* * *

 

8 март куни болалар боғчасида «утренник» бўляпти. Кичик гуруҳдаги қизчалардан бири кутилмаганда бор овозда йиғлай бошлади. Тарбиячи ундан сўради:

— Нега йиғлаяпсан, асалим?

— Қорбобо келмади-и-и-и!!!

 

* * *

 

— Жоним, 8 мартда сенга нима совға қилай?

— Бир дона лола билан бир тонна асаб совға қилинг!

 

* * *

 

Эркак танишига деди:

— Хотинимга 8 март куни нима совға қилсам экан-а?

— Хотинингнинг 8 марти қачон ўзи?

 

loading...