КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Аскарга турмушга чиқишдан бош тортган қиз орадан маълум муддат ўтиб дугонасига деди:

— Мен ўша аскарга турмушга чиқишга қарор қилдим.

— Нега?

— Чунки, ўйлаб кўрсам, аскардан яхшироқ умр йўлдоши бўлмас экан. Тугмаларини ўзи қадайди, кийимларини ўзи ювади, ўзи тушлик тайёрлайди. Энг асосийси, сўзсиз бўйсунишга одатланган.

 

* * *

 

Муаллима:

— Болалар, агар одамнинг бир кўзи яхши кўрмаса, иккинчиси, албатта, аъло даражада кўради. Шунга ўхшаш мисоллардан яна ким келтира олади.

— Мен!

— Қани, Эшматвой!

— Масалан, кимнингдир бир оёғи калта бўлса, иккинчи оёғи, албатта, узунроқ бўлади.

 

* * *

 

Муаллима адвокатнинг ўғлидан сўради:

— Яхши одамлар жаннатга тушади. Ёмон одамлар-чи?

— Ёмон одамларни дадам ҳимоя қилади.

 

* * *

 

Врач ўқувчидан сўради:

— Осмонга чиқиб кетиш учун нима қилишимиз керак?

— Ўлишимиз керак.

— Тўғри. Ўлишдан аввал-чи?

— Дўхтир чақиришимиз керак.

 

* * *

 

Сайёҳ ресторанга кирди. Қараса, қафасга ажойиб қушни солиб қўйишибди. Официантни чақириб деди:

— Менга мана шу қушни қовуртириб келинг!

— Ие, бу қуш беш юз доллар туради!

— Барибир қовуртириб келинг!

Официант кўз очиб юмгунча қушни қовуртириб келгач, сайёҳ деди:

— Энди бир долларлик кесиб беринг!

 

* * *

 

— Ҳозир ким бўлиб ишлаяпсан?

— Официант.

— Хўш, ишинг яхшими?

— Аъло! Туни билан ресторандаман. Эрталабига яна пул ҳам тўлашади.

 

* * *

 

Икки сайёҳ меҳмонхонага келди. Навбатчи уларга жуда ифлосланиб кетган хонани ажратди. Жаҳли чиқиб кетган бир сайёҳ сўради:

— Хўш, бу чўчқахонангиз қанча туради?

— Бир чўчқа учун икки минг, икки чўчқа учун уч минг сўм туради.

 

* * *

 

Харидор сотувчига деди:

— Менга эрталаблари уйғотадиган яхшироқ соат керак.

— Бизда айни сиз қидиргани бор. Мана! Аввалига қўнғироқ чалади. Агар уйғонмасангиз, сиренаси жаранглайди. Кейин худди тўпдан отилган каби ўқ овози варанглайди. Шундаям уйғонмасангиз, устингизга совуқ сув қуйиб юборади. Ана шундан кейингина бошлиғингизга қўнғироқ қилиб сизни касал бўлиб қолибди деб айтади.

 

loading...