Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 8 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ОПА-СИНГИЛЛАР!!!

 

8 март сиз учун юз фоиз ёрқин ҳодисаларга бой ва оптимизм кунига айланади. Йўқ, байрам бўлгани учун эмас, шунчаки кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Ёлғизларга маслаҳат шуки, севганингизни ўзингизга янада яқинлаштириш учун унга болалигингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб беринг. Шунда учрашувингиз ҳам романтиклар романтигига айланади. Тадбиркорлар ҳамкорларига ўзининг қанчалар дипломатик хусусиятларга эгалигини намойиш этишса фойдадан холи бўлмасди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун нимани орзу қилган бўлсангиз, орзуларингиз қисқа фурсатларда ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Сизга бообрў кишилар ҳатто моддий кўмак ҳам беришади. Ваҳоланки, сиз улардан моддий кўмак сўрамаган чиқасиз. Оиласизмисиз? Бўлғуси жуфтингизга айланиши лозим бўлган инсоннинг қалбига йўл топа олмаяпсизми? Аёллар бундай лаҳзаларда гўзаллик салонига бориб келишлари талаб этилади. Балки шу йўл билан суйганингизни ўзингизга маҳлиё қила оларсиз?

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

8 мартда байрамлигига қарамай, тирикчилик илинжида ишга қўл урадиганлар бошлиқ билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан сўнг қаттиқ ранжишлари кутилади. У сизнинг униб-ўсишингиз масаласига бефарқ қарайди-ю, сиз бундан қаттиқ норози бўласиз. Муваффақиятсизликка учрасангиз, тақдирга бор айбни тўнкашдан тийилинг. Қиладиган ишингизда, шахсий ҳаётингизда туб бурилишлар ясаш вақти келди. Ҳаракатингизни қилинг. Шундай қилингки, бурилишларнинг барчаси ижобий бўлсин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун муҳаббатда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритасиз. Бунга байрам завқи қўшилса, яна яхши. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаршисида тажрибали психологга айланасиз. Қўлингиздаги мавжуд пулларни тежаб ишлатишга эътибор қаратмасангиз, сизга муҳаббат ҳам ёрдам бера олмаслиги мумкин. Саломатлигингиз ҳақида ҳам ўйлаш фурсати етди. Баҳор кириб келди. Энди организмда узилиш ҳолатлари юзага келади. Кўпроқ витаминлар истеъмол қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

8 март куни кимларгадир қайсидир масалада ҳақлигингизни исботламоқчи бўлсангиз, олдин бунга ишончли далилларни топишингиз керак. Акс ҳолда сизни кўролмаслар отини қамчилашга тушади. Ким бугун кун давомида олис сафарга чиқса, билсинки, азалий орзуларидан бири ушалади. Нафақат мириқиб дам оласиз, балки ўзингизга бўлган ишонч ҳисси ҳам бир неча баробарга ортади. Муҳаббатда жуда эҳтиёткор бўлинг. Асабни асранг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичиб ётсангиз, тушларингиз ёрқин кечади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун кўпчилик характерингиз оғирлигини юзингизга айтиши кутилмоқда. Аммо сиз сира ранжимайсиз. Аксинча ижобий хислатларингизга яна бир бор эътибор қаратасиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласи ҳам анча чигал кўринмоқда. Ҳаракатлар кўп бўлиши лозим. Тафаккурни ишга солмасангиз, пулингизга пул қўшишингиз амри маҳол бўлиб қолади. Жуда дўппи тор келса, бадавлат танишларга мурожаат этинг. Айримлар янги манзилга кўчиши эҳтимолга яқин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

8 мартда негадир дангасаликка зеб бера бошлайсиз. Асосий мажбуриятларни бажаришга ҳам эриниб қоласиз. Аммо шахсий ҳаёт билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муҳим. Уларга кўп нарсалар боғлиқ. Ҳамкасблардан бири билан телефон орқали жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Лекин бу жанжал сизга тўғри хулоса чиқаришда ёрдам беради. Олис сафарга чиқишни ортга суриб турганингиз маъқул. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун эрта тонгдан вужудингизда катта куч зоҳирлигини аниқ ҳис этасиз. Кайфиятингиз ҳам позитивда бўлади. Тўғри, байрам кунлари худди шундай кайфиятда бўлишингиз шарт. Суюкли инсонингиз билан ширин суҳбатлар қуриш учун ҳам шу нарса керак. Тадбиркорлар бугун ўзлари ишлаб топган пулларни рақобатчилардан эҳтиётлаш билан банд бўлишади. Тўғри қиласиз. Ҳаракатингизни қилмасангиз, улар бошингизга жиддий муаммоларни ёғдиришдан тойишмайди. Ўзингизни асранг. Тўғри овқатланинг. Ошқозонингизга шафқат қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

8 март куни нотаниш одамларга берган ёрдамингиз шўрингизга шўрва бўлиб тўкилиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун бировларга кўмаклашишдан тийилинг. Бугунча шундай йўл тутинг. Ўзгаларнинг шахсий ҳаётига ҳам аралашманг. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада ижобий ҳал бўлади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Кечқурун севганингизни олиб киногами, театргами, концертгами чиқиб келсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугунги кун сиз учун молиявий масалада омадли кечади. Байрам баҳонасида қўлингизга мўмайгина пул келиб тушади. Куч ва имкониятлар ҳам етарли бўлади. Демак, янги оламшумул ишларга бемалол қўл ураверсангиз бўлади. Грипп билан оғриб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Ниқобда кўчага чиққанингиз маъқул. Имкон топсангиз, малинали қайноқ чой ичинг. У ёрдам беради, сизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

8 мартда кимнингдир шахсий ҳаётига аралашиб жиддий хатога йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Бу оилада катта жанжа юзага келади ва сизни айблашади. Шахсий ҳаётда оптимизмни йўқотмасликка ҳаракат қилинг. Ухлашга ётишдан олдин ётоғингиздаги ҳавони алмаштиришни унутманг. Баҳор шамоллашлар ва аллергиялар фасли. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб келишни унутиб қўймаслигингиз сўралади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун балиқ буржи остида таваллуд топганларнинг кайфиятида салбий ўзгаришлар сақланиб қолади. Куни кеча меҳнат таътилига чиқа олмаслигингиз ҳақида айтишганда, ранжиган бўлсангиз, шу ранжиш давом этадиган бўлиб турибди. Бироқ ҳаётга реал кўз билан боқишда давом этаверишингиз керак. Жуда бўлмаса севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Шунда чалғийсиз. Ижодкорлар илҳом париларини чақиришга ҳаракат қилиб кўрсинлар. Оғир иш бажариб чарчаганлар маълум муддат дам олсалар ҳам ярашади. Фақат дам олиш палласи чўзилмаслиги лозим.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...