ҚАРИШНИ СЕКИНЛАШТИРУВЧИ ПАРҲЕЗ ТУРИ…

0

 

Олимларнинг таъкидлашига қараганда, инсон организми 47 ёшга етгач, қаришни бошлайди. 60 ёшга етганимизда бош миянинг фаолиятида салбий ўзгаришлар кўзга ташлана бошлайди. Хотира сустлашади, турли математик амалларни тез фурсатда ечиш қобилиятимиз секинлашади. Бунга сабаб шуки, 60 ёшдан организмдаги тўқималар кетма-кет қариш палласига кира бошлайди.

Яқинда ўтказилган навбатдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмнинг қаришини секинлаштирувчи парҳез тури бор экан. Бу балиқни кўкатларга аралаштирган ҳолда истеъмол қилиш, гўшт бўлиб чиқди. Лекин бу таомларга картошка ҳамда гуруч қўшиш тавсия қилинмайди.

Худди шу парҳез бош миянинг алоҳида ҳудудларига кириб бориб, уларнинг фаолияти яхшилайди. Хотира, математик амалларни ечиш қобилиятимиз ўрнига туша боради. Олимлар айтишдики, юқорида кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар иштирокидаги парҳез организмга глюкозадан ҳам икки ҳисса кўпроқ энергия ҳадя этади. Шунинг натижасида сиз-у бизнинг қаришимиз секинлашади.

 

loading...