ҚЎЙ ВА БУЗОҚ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ МАРТ ОЙИДА НИМА КУТАДИ?..

0

 

Қўй буржи вакилларига март ойида албатта омад кулиб боқади. Сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам иродангиз мустаҳкамлигини амалда исботлашингиз зарур бўлади.

Йирик ташкилотда ишлайдиган аёллар бу ойда стресс ҳолатини бошдан кечириши мумкин.

Лекин сиз учун барибир оила биринчи ўринда қолаверади. Ёлғизлар оила қуриш ҳаракатига тушишади. Ёқтириб қолган инсон билан мустаҳкам муносабатлар қуриш ниятида елиб-югуришади.

Агар март давомида иш масаласида омадсизликка учрашни истамасангиз, ишхонангиздаги раҳбарлар билан янада қалин бўлинг.

Омад сизга ёр бўлсин!

Бузоқ буржида таваллуд топган аёллар март ойи давомида омад денгизида чўмилиб, зерикиш, стресс нелигини билмай вақт ўтказишлари кутилмоқда. Ҳали турмушга чиқмаган қизлардан кимлардир орзусидаги, бошқачароқ айтганда, идеалидаги йигитни учратиши эҳтимолга яқин. Орангиздаги суҳбатлар интеллектуал жиҳатдан жуда юқори кечиши тайин. Сизни асосан чаён, қўй, ўқотар, тоғ эчкиси буржи вакиллари кўпроқ ром этади.

Ишда жинсингиздан қатъи назар тажрибали ҳамкасблар маслаҳатига қулоқ тутишингиз талаб этилади. Улар сизга жиддий тўсиқларни енгиб ўтишингизда катта ёрдам беради.

Бузоқ буржида туғилган эркаклар кўпроқ вақтини барларда, клубларда кечириши, енгил табиатли аёлларга хушомад қилишга ошифта бўлишлари ҳақиқатга яқин.

Худо кўрсатмасин! Астағфирилло!!!

Василиса ВОЛОДИНА

loading...