Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 9 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

9 март куни чигал вазиятларга, тушкун кайфиятга эътибор қилиб ўтирманг. Ундан кўра шахсий ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар ясаш ҳақида қайғуринг. Бир жойда ўтириб омадни кутганингиз билан келиб қолмаслигини биласиз. Ишда жуда фаол бўлинг. Айниқса, тушкун кайфиятда қолсангиз, фаоллик, меҳнат сизни чалғитади ва позитив ҳадя этади. Молиявий масалада бировларга ишониб қолманг. Токи ўзингиз ҳаракат қилмас экансиз, пул барибир осмондан тушиб келмайди. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугунги кунингиз ташвишли лаҳзаларга бой бўлиши, ўзингизга бўлган ишончга нисбатан қалбингизда шубҳа уйғониши кутилади. Агар буларнинг барчаси ўзингизни ёмон ҳис этаётганингиз туфайли юз берса, дарҳол керакли дорини ичиб олишингиз керак. Пул туфайли ташвиш чекаётган бўлсангиз, бекор қиласиз. Кечқурунга яқин қўлингизга албатта пул тушади иншооллоҳ. Мўмай бўлмаса ҳам ҳар ҳолда киссангиз қуриб қолмайди. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

9 мартда айримлар эрталабдан жуфти билан ади-бади айтишиб қолиши мумкин. Жанжал йўқ жойдан пайдо бўлади. Шундай экан, бирингиз паст келсангиз, осмон узилиб ерга тушмайди. Бир марта жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака қочади. Шуни унутманг. Сиз ҳақ бўлсангиз, жуфтингизга шу матални уқтириб қўйинг. Сиз ҳам характерингизни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Мунтазам бадартарбия билан шуғулланиш, парҳез қилиш сизга жисмонан тетик бўлишингизда ёрдам беради.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Агар бугун шахсий ва молиявий муаммолар йўлингизга кўндаланг бўлса, айбни фақат ўзингиздан қидиришингиз тавсия этилади. Айримлар позитив топа олмаслик натижасида уйдан кўчага чиқмай диванга ястаниб олишлари мумкин. Аммо ҳаёт давом этмоқда. Тоза ҳавода сайр қилиш, романтик учрашувлар бугун ажойиб тарзда кечиши мумкинлигини унутманг. Айниқса, тадбиркорларнинг куни туғади. Даромад мўмай бўлади, ишонинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

9 март куни ишларингизда жиддий тўсиқлар пайдо бўлади. Ёлғиз қолишни хоҳлай бошлайсиз. Баъзилар спортзалга йўл олиш ҳаракатига тушади. Жуда тўғри йўл. Спорт сизга ҳар жиҳатдан ёрдам беради. Кайфиятингизга позитивлик бахш эта билсангиз, ҳар бир машқ сизга фақат ҳузур ато этади. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ ўйланг. Овқатланиш режимини асло буза кўрманг. Ошқозонингизда муаммо юзага келишини истамасангиз, кўча овқатини тановул қилманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Зинҳор оқимга қарши сузманг. Эмоцияни назоратга олинг. Тадбиркор бўлсангиз, иш юзасидан белгиланган учрашувларни ҳам ортга суринг. Муҳаббатда ҳам айрим чигалликлар кўзга ташланади. Бу муаммони ақлни ишлатган ҳолда бартараф этиш лозим. Шахсий бизнесига эгалар агар омад кулиб боқишига ишонишмаса, йирик ҳажмдаги маҳсулотларга катта пул тикмаслиги тавсия қилинади. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажалар ҳақида ўйлаб кўришлари керак. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

9 мартда қисқа вақт бўлса-да, еттинчи осмонларда парвоз қилишингиз, орзулар уммонига шўнғиб кўришингиз мумкин бўлади. Меъёрида бўлса бас. Шубҳаланаётган бўлсангиз, янги ишларга қўл урманг. Кимки бугун лотерея чиптаси сотиб олса, яқин келажакда катта пул ютиб олиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тушларингиз сокин ва ёрқин кечишини хоҳласангиз, ухлашга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Эрталаб уйқудан турибоқ янги мақсадларни кўзлай бошлашингиз талаб этилади. Аммо уларга етишингизнинг имкони бўлсин. Ҳаётда етиб бўлмайдиган мақсадларни кўзлашдан фойда йўқ. Бекорга вақт йўқотганингиз қолади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири билан бўлиб ўтадиган суҳбат сиз учун жуда фойдали кечади. Суҳбат сизни оптимизмга тўйинтиради. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда бировлар ёрдамига таянманг. Мустақил тарзда ўзингиз ҳал этинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

9 март куни кўплаб лойиҳаларни тушга қолмасдан қойиллатиб бажаришга улгурасиз. Бу ишда ҳамкасблардан бири сизга яқиндан кўмаклашади. Ҳатто профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда малака оширишингизда ҳам худди ўша ҳамкасбингиз ёрдам қўлини чўзади. Муҳаббатда муаммолар кўзга ташланмайди. Юксакларни кўзлаётган бўлсангиз, адашмабсиз. Айримлар бугун кечқурун саёҳатга отланиши мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Тушунмайдиган ишларга умуман яқинлашмаслигингиз сўралади. Ҳатто, бир нечта олий маълумот ҳақида дипломингиз бўлса ҳам барибир тушунмайдиган ишларга яқинлашиш бефойда. Вақт йўқотасиз. Бу асосий ишларингиз бажарилишига жиддий халал ҳам беради. Тушунинг, бажарилиши мумкин бўлмаган ишлар сизники эмас. Ишда ҳам тез-тез дам олишни унутманг. Шахсий ҳаёт билан шуғулланишга-да вақт ажратинг. Оиласиз бўлсангиз, идеалингиздаги инсонни учратиш ҳаракатига тушинг. Учратган бўлсангиз, муносабатларни мустаҳкамлашга киришинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

9 мартда атрофдаги ҳар бир катта-кичик ҳодисалар жаҳлингизни қўзғата бошлайди. Бу шахсий ҳаётга тегишли. Бу ҳаётни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Кайфиятингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким позитив ҳадя этмайди. Агар бирор янги ишга қўл уриш ниятида бўлсангиз, олдин режани пухталаб олишингиз тавсия этилади. Кечқурун бир одам билан учрашасиз. У сиз учун қимматли бўлган хабарни етказиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳасадчилар назаридан сақланинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун эрталаб уйқудан уйғониб, ёқимсиз хабар эшитишингиз мумкин. Бу хабар кайфиятингизни ёмонлаштириб, жисмоний ҳолатингизга салбий таъсир кўрсатишидан сақланинг. Ҳар бир ҳодисани ҳазил ва хотиржамлик ёрдамида қабул қилинг. Севишганлар ностальгия ҳолатига тушиб қолишади. Яъни, ўтмишдаги ширин хотиралар қалбингизда қайта уйғониб, сизга гармония ҳадя қилади. Жуфтингиз билан муносабатлар аъло даражада бўлади. Бардам бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...