УЙҚУСИЗЛИКДАН АСРОВЧИ ИЧИМЛИКЛАР…

0

 

 

1. Мойчечакли чой.

 

Мойчечак азалдан организмни мустаҳкамловчи восита сифатида қадрланади. Бундан ташқари, у стрессга қарши шафқатсизларча курашади. Мойчечак дамламаси шамоллашни ҳам тузата олади. Асосийси, асаб тизимини бўшаштириб, одамни уйқусизликдан асрайди. Тинч ухлашингизни кафолатлайди.

 

2. Валериана илдизидан дамлама.

 

Валериана стресс ва асабийликка қарши курашади. Уйқусизликдан қутқара олади. Аммо валерианани спиртли ичимликка аралаштириш мумкин эмас. Бу дамлама ҳомиладор аёлларга ҳам тавсия этилмайди.

 

3. Илиқ сут.

 

Маълумки, сут таркибида триптофан мавжуд. Триптофан тез фурсатда ухлаб қолишингизни таъминлайди. Асабни бўшаштиради. Бундан ташқари, триптофан организмда ўзингизни бахтли ҳис этишга ундовчи серотонин моддаси ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Илиқ сут кечаси тинч ухлашингиз, уйқу орасида мушаклар камроқ қисқаришида ёрдам беради.

 

4. Бодом сути.

 

Бу ичимлик қовурилмаган бодом ва сув аралашмасидан пайдо бўлади. Биламиз, бодом ёғи узоқ йиллардан бери уйқусизликка қарши курашда кенг қўлланади. Бодом сути таркибида ҳам триптофан бор. У уйқусизликни барҳам топтиради. Ёнғоққа аллергияси борларга бодом сутини ичиш тавсия этилмайди.

 

loading...