Коронавирус: Италия Хитойдан ўтиб кетди

0

Италия коронавирус инфекциясидан ўлиш кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Ушбу давлатда касалликни юқтирган ҳар 20-кишидан бири (4,96%) ҳаётдан кўз юммоқда.

Ундан кейинги ўринни Хитой (3,83%), учинчи поғонани эса Эрон (2,96%) эгаллаб турибди.

Жон Хопкинс университетининг энг сўнгги маълумотига кўра, дунёда мазкур инфекцияни 109 минг киши юқтирган. Улардан 80,6 мингтаси Хитойда. Коронавирус туфайли жаҳон бўйича 3799 киши қурбон бўлган, 60,6 минг одам тузалган.

Коронавирусни юқтириш ҳолати бўйича Италия дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 7375 киши касалликка чалинган. Улардан 366 та ҳолат ўлим билан якунланган бўлса, 622 киши соғайиб кетган.

loading...