МАРТ ОЙИДА ТАРОЗИ ВА ЎҚОТАР БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?

0

 

 

Март ойи тарози буржида таваллуд топганларга хилма-хилликни тақдим этмайди. Фақат ҳавонинг ўзгарувчанлигигина сиз учун янгилик бўлиши мумкин. Ҳавонинг исий бориши ҳали оила қурмаганларни янада романтикка айлантиради. Орзулар уммонида сузишдан тийила олмайсиз. Айримлар март ойи давомида қандайдир ёввойи тортгандек одамларга қўшилишни истамас ҳолатга тушади. Фақат иш ва яна ишга шўнғишни ихтиёр этасиз.

Баъзиларга март ойи аксинча таъсир қилади. Сиз тинимсиз одамлар сари талпинасиз. Шу йўл билан оилавий ташвишлардан қочмоқчи бўласиз. Тарози буржи вакиллари Чаён, Тоғ эчкиси, Ўқотар буржида туғилганлар билан март ойи давомида негадир келиши олмаслиги мумкин. Бу ойда тарози буржи вакиллари учун молиявий масала жиддий муаммога айланмайди. Киссангиз қуриб қолмайди. Асосийси шу эмасми? Тўғрими?

Ўқотар буржи остида таваллуд топганлар март ойида биринчи бўлиб ёлғизликдан ўзларини олиб қочишлари тавсия этилади. Шахсий ҳаётда жиддий тўсиқлар кўзга ташланмайди. Ёлғизлар март ойидан романтик танишув умид қилмасалар ҳам бўлади. Ой давомида кўпчилик уй, машина таъмири билан кўп вақт йўқотиши мумкин. Хусусий мулк олди-сотдисини март ойида амалга оширмаганингиз маъқул. Муваффақиятсизликка учрайсиз ёки инқирозга юз тутасиз. Сиз тоғ эчкиси ва балиқ буржи остида туғилганлар билан муносабатда жуда эҳтиёт бўлинг.

ОМАД СИЗГА ЁР БЎЛСИН!!!

Василиса ВОЛОДИНА

loading...