Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 10 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

10 март куни уйқудан машина сотиб олиш орзуси билан уйғонишингиз мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, шошилмаганингиз маъқул. Чунки бунинг учун ҳали кўп тер тўкишингиз керак бўлади. Молия соҳасида ишловчилар ва тадбиркорлар ҳужжатларни ковлаштириш билан кўп вақт йўқотишлари кутилади. Лекин шунга яраша фойдасини ҳам кўрасиз. Бу ҳужжатлар даромад манбаи, ахир. Яқин орада мўмай даромаддан умид қилаверинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Эрталаб ўтган кунлардагидан қолиб кетган айрим масалаларни ижобий ҳал этиб қўйишингиз талаб этилади. Агар идорама-идора чопиш керак бўлса чопасиз. Шундан бўлак иложингиз ҳам йўқ. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Кечқурун баъзилар ёлғиз қолиб яқин ўтмишдаги хотиралар уммонига ғарқ бўлади. Ёлғиз бўлсангиз, оила қуриш ҳақида жиддий ўйлаб кўрмасангиз бўлмайди. Танлаганингиз бўлмаса, кўчага чиқинг. Бугун идеалингиздаги инсонни учратиш имконияти бор.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

10 мартда ишчанлик кайфиятига эга бўлиш учун бир чашка кофе ичиб олсангиз ҳам зиён қилмайди. Шу заҳоти сергак тортасиз. Жуда бўлмаса, юз-қўлингизни муздек сувда чайинг. Мусиқа эшитинг. Меҳнатдан қочмайдиганлар керак бўлса йўқ жойдан имконият топади. Жуфтингиз билан муносабатларда ҳорғинлик кўзга ташланиши эҳтимолга яқин. Ўзингиз ҳаракат қилинг. Романтика ўйлаб топинг. Ҳаммаси жойига тушади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Кунингиз ҳам нотинч, ҳам камтарона кечади. Бу сизни омадга етказади иншооллоҳ. Балки бошқа бир соҳада омадга эришишни истагандирсиз. Аммо бошқа соҳада омадга эришасиз. Нима фарқи бор? Тўғрими? Айримларга ҳавонинг ўзгарувчанлиги салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Жисмоний ҳолатингизда салбий манзаралар намоён бўлади. Шамоллашингиз ёки грипп юқтиришингиз эҳтимоли бор. Бу масалада сизга фақат врач ёрдам бера олади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

10 март куни сизни турли хавфли вазиятлар таъқиб этиши эҳтимолга яқин. Кимлардир сизни чув тушириши ёки алдаб кетиши мумкин. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз эса аксинча муваффақиятлар қуршовида бўлишади. Бизнес сизга мўмай даромадлар, баҳорий кайфият ато этади. Муҳаббатда фақат дангасалик қилмаган ёлғизлар бахтини учратиши кутилади. Дангасалик қилсангиз, шубҳасиз бахтдан маҳрум бўласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун ишга тушишдан олдин ўзингиз учун қисқа танаффус эълон қилинг. Хабарларнинг чеки бўлмаслиги мумкин. Уларни танлаб қабул қилинг. Муҳаббатда фақат муваффақиятли лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилади. Улар моддий аҳволингиз яхшиланишида ҳам наф беради. Ёлғиз бўлсангиз, орзуингиздаги инсонни учратасиз. Лекин дастлабки учрашувданоқ хулоса чиқаришга шошилманг. Бир-бирингизни яхшилаб ўрганишингиз керак. Оғир ҳазм бўлувчи таомлардан қочинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

10 мартда шу пайтгача бекорга тер тўкмаганингизни англаб етасиз. Ишларингиз натижаси даромадда кўринади. Оладиган пулларингиздан яқинларингизга арзирли совғалар харид қилишни ҳам унутмасангиз бас. Баъзилар саёҳатга чиқишни мўлжаллаши мумкин. Бунинг учун моддий аҳволингиз етарлича яхши. Даромад келадиган ишлардан қочишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз, болалар ва жуфтингиз учун вақт ажратинг. Тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Куннинг биринчи ярмида эски қадрдонлардан бирини учратиб қоласиз-у, бир дунё ижобий эмоцияларга эга чиқасиз. Суҳбат қизигандан қизийди. Яқин ўтмишни биргаликда ёдга оласиз. Тадбиркорларни кун давомида учрашувлар, келишувлар, музокаралар, сафарлар кутиб қолади. Шу қадар банд бўласизки, овқатланишга вақт ажрата олмай ҳалак бўласиз. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланишингиз сўралади. Бугун айримларнинг ухлаб кўрадиган туши ўнгидан келиши кутилмоқда.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

10 мартда учрашувлар кетидан учрашувлар оқиб кела бошлайди. Йўқ, улар романтик эмас. Шахсий ҳаёт ва иш билан боғлиқ учрашувлар. Кимгадир қимматли маслаҳатларингизни берасиз. Кимдандир маслаҳат оласиз. Фавқулодда тез адо этиладиган ишларни ўз вақтида уддалашга ҳаракат қилинг. Оилалилар кечқурун рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш ҳаракатида елиб-югуришади. Саломатлик ҳақида қайғуришни ҳам унутиб қўйманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сиз ўзингизга янги хобби топишингиз мумкин. Аммо принцип ва анъаналардан воз кечмайсиз. Хобби шунчаки кўнгил ёзиш учун эмас, балки ишингиз билан боғлиқ чиқади. Қариндошларнинг биридан қанчалар норози бўлманг, уни айблашдан тийилишингиз керак. У ўз вақтида сизга катта ёрдам берган. Ижод кишилари олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар сизга ҳар тарафлама наф келтиради. Фақат ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказиб олинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

10 март куни саломатлигингизга нисбатан ниҳоятда эътиборли бўлишингиз талаб этилади. Шамоллаган бўлсангиз, муолажаларни ортга суришингиз ярамайди. Жисмоний зўриқишлар хасталикни баттар кучайтиради холос. Иш давомида дам олиш учун вақт ажратишни ҳам унутманг. Вирус ҳозир баҳор аввалида истаганча топилади. Шунинг учун хонангизни тез-тез шамоллатиб туришингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида таваллуд топганларнинг айримларини олис сафар кутади. Аммо бу сафарда жуда чарчайсиз. Шунга қарамай, сафар баҳонасида моддий аҳволингизни яхшилаб олишингиз учун имконият бор. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувни бошдан ўтказасиз. Учрашув пайтида телефонингизни ўчириб қўйишингиз тавсия қилинади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...