ХИТОЙ КОРОНАВИРУСИ. 9 МАРТ ТАФСИЛОТЛАРИ…

0

 

Хитой коронавируси юқтирганлар сони дунё бўйича 9 март ҳисобидан 109 минг 270 кишига етди. Бир кеча-кундузда дунё бўйича 222 киши оламдан ўтди. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 3 минг 816 кишидан иборат бўлди.

Хитойнинг ўзида вирус юқтирганлар умумий сони 80 минг 735 кишини ташкил этган. Сўнгги бир кеча-кундузда 80 киши вирус юқтирган. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 3119 кишига етди.

Италияда бугунга қадар жами 7 минг 375 киши коронавирус юқтирган. Бир кеча-кундузда 1492 киши шу хасталикка чалинган. Ҳалок бўлганлар 366 кишидан иборат.

Эронда хасталанганлар сони 6 минг 566 киши, ҳалок бўлганлар сони 194 кишидан иборат бўлди.

Исроилда коронавирус кенг тарқалиши туфайли мамлакат ичкарисига кириш тақиқлаб қўйилди.

Францияда барча турдаги оммавий тадбирлар тақиқланмоқда.

Астағфирилло!!!

 

loading...